Ризобек Вторник, 2025-07-29, 07.30.25
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 4 » МУХОЛИФАТ
    17.40.34
    МУХОЛИФАТ

    Афсуски,"Эрк" ҳеч қандай баёнот бермади...

    Муҳолифатнинг ҳаракатсизлигини эса фақат бир нарса билан, унинг нафақат Ўзбекистонда, балки Ўзбекистон ташқарисида ҳам йўқлиги билан изоҳлаш мумкин.

    Uznews.net – «Эрк» партияси яқинда унинг номидан Интернетда тарқатилган баёнотни инкор этди, бироқ президент сайловларига ярим йил қолгани сабабли одамлар ундан нималардир кутаётганликларига қарамасдан ҳеч қандай баёнот бермади.

    Президент сайлови ўтказиладиган кун - 23 декабрга қадар олти ойдан кам вақт қолди. Бироқ, бу муҳим сиёсий воқеа юзасидан нафақат Ислом Каримов раҳбарлигидаги Ўзбекистондаги мавжуд ҳукумат, балки ўзини муҳолифат санаб келаётган партиялар ҳам сукут сақламоқда.

    Ислом Каримовнинг индамаётгани сабаби ўз ўзидан равшан, у боши берк кўчага кирган: Ўзбекистон Конституциясига кўра учинчи бор президентликка сайланишга унинг ҳуқуқи йўқ. Уни на мамлакат ичкарисида, на мамлакатдан ташқарида қўллаб қувватловчилар, ҳамда унинг навбатдаги қайта сайланиши юзасидан Конституцияга ўзгариш киритилишига қулай имконият ҳам йўқ. У эса «буюк келажак» олдидаги қўрқуви туфайли истеъфо ҳам бера олмайди.

    Муҳолифатнинг ҳаракатсизлигини эса фақат бир нарса билан, унинг нафақат Ўзбекистонда, балки Ўзбекистон ташқарисида ҳам йўқлиги билан изоҳлаш мумкин.

    Аллақачон ўз мақсадларини ўзгартириб, рақобатдаги бошқа партия ва ташкилотлар билан курашга банд бўлиб қолган, уларга бўлган нафрати ва тоқатсизлиги туфайли ҳатто Андижондаги қонли қирғин воқеаларидан кейин ҳам Ислом Каримов ва унинг сиёсати билан муроса қилишга интилаётган «Бирлик» партиясини ҳисобга ҳам олмасдан, кўпчилик ҳали ҳам ишонаётган, бироқ ҳамон сукут сақлаётган «Эрк» партияси ҳақида гапирмоқчимиз.

    Uznews.netга берган яқиндаги интервьюсида «Эрк» партияси раиси Муҳаммад Солиҳ, сайловлардан олти ой олдин, 23 июнь куни ҳукуматнинг баёнот беришини кутаётганини айтган эди. Солиҳнинг сўзларига кўра, Ислом Каримов аллақачон сайловлар юзасидан бир қарорга келиши керак, қайта сайловларни ўтказиш учун Конституцияга киритилиши зарур бўлган қўшимчалар учун ҳам парламентдан олти ой талаб этилиши мумкин.

    Бироқ 23 июн куни Ислом Каримов баёнот бермади. «Эрк» партияси ҳам, на ўша куни, на ҳафта ўтиб баёнот эълон қилмади. Солиҳ ўша интервьюсининг ўзидаёқ Каримовнинг баёнот бериши даргумон дея билдирган, ва «Эрк» партиясининг ҳам баёноти йўқлигини таъкидлаган эди.

    29 июн куни электрон почта орқали «Эрк» партияси номидан тарқатилган баёнотда, Солиҳ Ўзбекистон муҳолифатининг ягона лидери сифатида тилга олинди, сайловларда фақат унга овоз беришга чақирилди, Ўзбекистонлик тўққиз нафар ҳуқуқ ҳимоячилари ва сиёсий арбоблари эса ҳукумат ва Ўзбекистон махсус хизматларига ишловчи шахслар сифатида баҳоланди. Кейинчалик бу нарса ҳам, партиянинг билдиришига кўра, фитна бўлиб чиқди.

    Аммо бу провокацион ахборот аллақачон «Эрк» партиясининг ҳақиқий баёноти эълон эълон қилиниши керак бўлган пайтда пайдо бўлди, агар у ҳақиқатан ҳам Ўзбекистоннинг ҳаракатдаги муҳолифат партияси бўлса сиёсий баёнот бериши лозим эди. У сайловлардаги ўзи учун белгилаган позицияси ва ўрни ҳақида билдириши керак эди.

    Муҳолифат – бу жамиятнинг ҳукуматни назоратда ушлаб туриш учун лозим бўлган ҳаракатдаги кучларидир, муҳолифат ҳукмрон партиянинг ва ҳатто ўз мақсади йўлида муҳолифатнинг оёғидан чалишга интилувчи авторитар лидерларнинг ҳам муқобили ўлароқ мамлакатни фақат олға силжишини, уни яхшироқ бошқарилишини амалга ошира олиши керак.

    Қозоғистон муҳолифатчилари бугун, Нурсултон Назарбоевнинг авторитар ҳукмронлиги билан курашар эканлар, ҳозирча ўз ғалабаларига ишонмасликларини эътироф этсаларда, асосий мақсад сайловлар эмаслигини, уларнинг бугунги вазифаси ҳукуматнинг муқобили бўлиш, уларнинг роли ҳукумат барибир ҳисоб китоб қилишга мажбур бўладиган тарози палласини эгаллаш эканлигини таъкидлайдилар.

    Агар муҳолифат ҳукуматнинг муқобили бўлмаса, сайловчиларнинг онги ва юраги учун курашмаса, демак у муҳолифат эмас.

    Ҳа, диктаторлик режими даврида муҳолиф бўлиш мушкул бир иш. Бироқ, 83 ёшли ёвуз диктатор Роберт Мугабе ҳукмронлик қилаётган Зимбабведа ҳам муҳолифат бор. Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажотнинг ҳам, Европанинг сўнгги диктатори Александр Лукашенконинг ҳам мухолифи бор, Бирмадаги харбий хунта даврида жасур қўрқмас аёл Аун Сан Сучи муҳолифат рамзи бўлди.

    Таассуфки, бугун Ўзбекистонни диктатор бошқармоқда, ва яна бир бор таассуфки, мамлакатда диктатурага қарши туришга, унинг муқобили бўлишга, ҳатто мустабидлик зулмати қўйнида ҳам одамларга танлов имконини беришга қодир бўлган муҳолифат йўқ.

    Uznews.net

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz