Ризобек Понедельник, 2025-06-23, 06.54.11
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 4 » ШЕЪРИЯТ
    21.53.46
    ШЕЪРИЯТ
    Ойнинг сири

    Дилсора Фозилова

    Ойдин кеча, ой нурида сочларим ёйиб,
    Хаёл билан ултирардим гуллар ёнида.
    Ой каршимда пайдо булди йулидан тойиб,
    Олиб учмок булди мени у осмонига.

    Йул-йулакай кулогимга шивирлади у,
    Бир дардим бор шеърларингга кушиб ёзгани,
    Минг йилдирки дил ёрмокни этаман орзу,
    Зора дейман енгил тортса кунглим чамани.

    Кукнинг биллур супасида утирдик иков,
    Ташрифимдан юлдузчалар чакнаб куйдилар.
    Суз бошлашга хавотирми булар эди гов,
    Кузларимдан ой кузлари нимадир тилар.

    "Тугулмаган эдинг хали, бобонг момонг хам,
    Хатто тангри хаёлида йук эди Ато,
    Кук токида эрка эдим хуснда бекам,
    Мажнун эди Куёшим ох, мен эса Лайло.

    Дил куйлари висол билан туйган бир окшом,
    Икки ошик ишк утида ёндик беармон.
    Уфк кизарди шуълаларни уйнатиб хиром,
    Икки умр бирлашганди, икки утли жон.

    Узок йиллар умр курдик бахтли ва тотув,
    Осмон уйин гавжум этди угил-кизимиз.
    Каро бушлик энди эди чарогон, сулув,
    Борлик аро ёруг эди ойдин юзимиз.

    Бир куни ёр кун халкасин айланмок учун,
    Кетганида, мен ёвларга алдандим э вох,
    Нурларимни чамбар килиб чопибман шу кун,
    Мактуб келса душманлардан ёринг деб бетоб.

    Мени дайди, кора сайёр кетди угирлаб,
    Сочларимдан боглаб куйди само тогига.
    Жабр курдим, ёв уйида ёримни кумсаб,
    Бардош етмас эди ушал кунгил догига.

    Куп утмасдан етиб килди ёниб Куёшим,
    Оташидан куйиб кетди кора сайёра,
    Аммо етмас эди утга менингда дошим,
    Дийдоридан туймокликка йук эди чора.

    Уни утга айлантирган уша мухаббат,
    Газаб бериб турар эди оташ аланга.
    Рашк ёкканди вужудини айламай шафкат,
    У Оловга айланганди бутун умрга.

    Уша олов хижрон солди иккимиз аро,
    Куйиб кетдим кучогига отсам узимни.
    Куйик кулча каби таним булганди каро,
    Булутларга ураб ётдим йиллар юзимни.

    Дори даво килди менга фазовий хакам
    Аста-секин топдим шифо, кайтдим узимга,
    Яна кайтди дилбар ёгду, малохат бекам,
    Факат кора дог колганди садаф юзимда.

    Шундан бери эргашаман ортидан сузсиз,
    Хадсиз хижрон самосида махзун сузаман.
    Менсиз колди суюкли ёр, мен эса усиз,
    Овунаман этак-этак юлдузим билан

    Утдек ёнар у самони тарк этган махал
    Бир дам ёдга олур ушал висол кунини
    Тутишармиз бир лахзага хар замон махтал,
    Айриликлар каро килар кузгу юзини."

    Ортга кайтдим юлдузларга силкиб кулимни,
    Битта хамдард суз тополмай кунгил ишига.
    Ошик ахлин азоблари элтди кунглимни,
    Сир бор экан ойга бокиб дард айтишига.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz