Ризобек Воскресенье, 2025-06-22, 10.07.30
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 6 » Диктатура манзаралари
    09.42.20
    Диктатура манзаралари
    Каримов хон - кўланкаси майдон

    Диктатор Каримов оти ёнига маҳаллий диктатура матбуоти қатори кўплаб чет эл оммавий воситалари ҳам "президент" атамасини қўшиб тилга олмоқда.Тилга олганда ҳам оғзига шакар солган каби олмоқда.Аллақачон жиноятчи гуруҳ раҳбари мақомини олиши шарт бўлган бу кимса эса ўзига нисбатан бу каби эътибордан руҳланиб,кўнгли нимани тусаса шуни қилмоқда.
    Бугун Ўзбекистонда кўз кўриб,қулоқ эшитмаган воқеа-ҳодисалар шу қадар кўп содир бўлмоқдаки,назаримда бунга бутун дунё жамоатчилиги кўникиб қолгандай.
    Масалан Каримов бугун қучоғини очиб Араб дунёсига боқиб "биз сиз билан чин мусулмонмиз",деса шу заҳоти ўрис қучоғига кириб "сизнинг туғишган укангизман",деб юбораверади.
    Бугун хабар тарқатиляптики, Ўзбекистон Украинага Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти парламент ассамблеясининг йиллик анжуманида ҳеч бир сабабсиз иштирок этмади,дея.
    Ўзбекистонда мардикорликдан қайтган киши талончи ва қароқчига айланган ўзбек милицияси талаб қилган пулни топиб беролмай ўз жонига қасд қилиши одатий ҳолга айланиб бўлган.Кунда бўлмаса ҳам кун ора бирор бир ҳоким ўзини ўзи осиб қўйиши,ёки қўл остидагилардан кўпгина пул йиғиб олган ҳукумат мулозими номаълум томонга жуфтакни ростлаб қолиши ҳолларидан ҳайратланилмай қўйилди.
    Аллақачон муҳлати тугаб ўтиб кетган аммо нимани истаса шу билан машғул Каримов бошлиқ жиноий гуруҳ беҳисоб жиноятлар содир этиб ётибди.
    Энг қизиғи дунёнинг тўрт томони унинг жиноятларини чапак чалиб кутиб оляпти гўё.Энг ёмони эса ўзбек мухолифати-ю инсон ҳақлари ҳимоячилари ҳам унинг бу жиноятларига "тўхта золим",дея нуқта қўйишнинг уддасидан чиқа олмасликларини тан олишмоқда.Ундан бундан Ўзбекистон диктаторини йиқитиб беринг,дея юрган айрим "мухолифбош"лар ва "ҳуқуқбош"лар эса эшикма-эшик садақа сўраб юрган девоналар каби таасурот қолдиришдан нари ўтмаяпти.
    Ора-чора, аниқроғи яккам-дуккам,дейилса тўғрироқ бўлар баъзи гуруҳларнинг чақириқлари эса онаси етти чақирим нарига кетган чақалоқнинг чинқирашига ўхшайди.
    Бундан 10 йилча аввал хориж радиосида ишлаб юриб Каримов яқинига боролган бир журналист:"Ўзбекистонда демократия йўқ,коррупция,одамлар оч-наҳор,хуллас нима истасангалар шундай,дея айтаверинглар,гапираверинглар,ёзаверинглар-у аммо "Каримов",деб менинг отимни қўшмасанглар бўлди",деб айтди Президент деганди.
    Назаримда унинг шу истагини ҳамма бажаряпганга ўхшайди.
    Ахир ҳамма жиноятлар тепасида ким турибди?Каримов эмасми?Нега ноқонуний президент бўлиб турган бу жиноятчилар гуруҳи бошлиғини жаҳон жамоатчилигига таништириб,Гаага ҳалқаро ҳарбий трибуналига топшира олишнинг уддасидан чиқа олмаётганлар яна унинг ўрнига кўз тутишяпти?
    Каримов хон - кўланкаси майдонга айланиб бўлдику аллақачон?У қачонгача шундай туради?Нимани кутиляпти экан?Бугун-эрта ўзини пошшо,деб эълон қилишиними?Қараб турилаверса шундай қарор қилса ҳам ажабланмай қўйилаверадими ё?...

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz