Исломий давлатлар вакилларини қабул қилган Алдаркўса маслаҳатчисига׃
-Катта хато қилган эканман, 1990 йилда берган ваъдамга содиқ қолиб, мамлакатни Исломий давлат деб эълон қилсам бўларкан-а,-деди.
-Нега ундай деяпсиз?
-Агар ўшанда шундай қилганимда бугун менга биров “Муддатинг битди,
кет!” демаган ва мендан кейин тахтга ким келишини тортишиб юришмаган
бўлишарди.
-Ҳа, нимасини айтасиз, бунинг устига бойликаларингиз миқдорини ҳам очиқ
айта олган ва дунёдаги энг бойлар рўхатига ҳам номингиз кирган бўларди!
-Ҳали ҳам кеч эмас, эълон қилсакмикан?
-Худо сақласин, кейин намоз ўқиймизми?
-Қанақа одамсан? Сенга неча марта айтгандим, шу Худо деган сўзни камроқ ишлат деб!