Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Июль » 7 » ШЕЪРИЯТ
|
Кўзмўнчоқларим
Дилсора Фозилова 
Бунча софсиз, бунча беғубор, Қалби сутдек тонгдан оқларим. Кўзларида кунча меҳри бор, Милтиллаган шамчироқларим.
Улгурмайман югуриб-елиб, Яшаяпман сизга талпиниб, Жаранглайсиз меҳрингиз ийиб, Менинг қўшша қўнғироқларим.
Қувнасангиз умримда маъно, Оғрисангиз тун-куним қаро, Қирғоғимсиз, мен эса дарё, Ўсаётган кўкси тоғларим.
Дунё эмас сиздек қанд-асал, Пойим чалиб қилар кўп ўсал, Қон бўлганда аламдан жигар, Дардим олган овунчоқларим.
Кам бўлдингиз юртда унмокдан, Дарди билан ёниб юрмоқдан, Кам қилмасин меҳрин туймоқдан, Кўнгли ярим, кўкси боғларим.
Иймон берсин титрайди жоним, Толе берсин - ўлсин армоним, Садқа бўлсин сизга жаҳоним, Менинг бир жуфт кўзмунчоқларим.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|