Ризобек Пятница, 2025-06-20, 17.33.14
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 7 » Муаррих билан мулоқот
    13.10.10
    Муаррих билан мулоқот
    6. “ҚУВҒИН”НИНГ ДАВОМИ…

    САВОЛ׃
    “ҚУВҒИН” ни ўқиб чиқдим. Муболағасиз айтиш мумкинки, асар бадиий тусда ёзилган бўлишига қарамай, ҳақиқатда ЎЗБЕКнинг ЭНГ ЯНГИ ТАРИХИдаги бурилиш нуқталарини, кечмишини холис ва ҳаққоний акс эттирган. Мен ҳозиргача Ўзбекистон мустақиллиги, унинг давлатчилиги шаклланиши ҳақида маддоҳ тарихчи ва олимлар, қасидагўй ёзувчи ва шоирлар ёзган асарларни, дарсликларни ўқиб келдим. Бир мен эмас, умуман бизнинг авлод шу руҳ ва йўналишда тарбия қилинди ва бу бугун ҳам давом этмоқда. Биз ҳалигача ёлғон тарихни ўқиб, унга ишониб, эътиқод қўйиб юрибмиз. Шу сабабли “ҚУВҒИН”дан анчагина керакли маълумотларни олдим. Тарихимизнинг Қодирий таъбири билан айтганда “….энг кирли даврлари…”ни ёритиб берганингиз учун мен ўз номимдан Сизга раҳмат айтаман.

    Айни пайтда асардаги баъзи қаҳрамонларни “танидим”, баъзиларини эса “топа олмадим”. Агар вақтингиз ва имконингиз (ҳамда ҳохишингиз) бўлса, қуйидаги қаҳрамонларга изоҳ бериб ўтсангиз:
    1.Шариф Шаропов
    2.Илҳомжон
    3.Бургут
    4.Ибодулло Узоқов
    5.Сурат Болтаев
    6.Пўлат Аҳмедов
    7.Рустам
    7.Лутфулло
    8.Темурмалик Ҳамидов
    9.Жавлон
    10.Эшонов
    11.Маратов
    12.Ҳусан ака (собиқ ИИВ)
    13.Раимжонов
    14.Йўлдош Сувонов
    Менимча “ҚУВҒИН” якунига етмаган. Унинг давомини қачон ёзмоқчисиз?

    ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Бу образлар 1990 йиллар авлодининг образларидир. Минг афсуски, ундан кейинги ўн йиллик ва ҳозирги давр вакиллари ҳам айни руҳдаги одамлар бўлиб қолишмоқда. Яъни яқин тарихнинг қора кунлари ҳалига қадар давом этмоқда.

    Бугун ҳатто танқидни иғво дейиш ёки миллий масала ҳақида гап очсангиз жанжалга айлантириб юбориш, тор кўчага тортиш, муҳим гапларни шахсий манфаатдан келиб чиқиб баҳолаш каби иллатлар яна ҳам кучайди.Маҳаллийчилик, манфаатчилик, тарафкашлик, гуруҳбозлик, грантбозлик, хоинлик, миллат ва мамлакат номини пуллаш сингари иллатлар зеҳниятни емиришда давом этмоқда.

    Шуларни ҳисобга олиб китобнинг давомини ҳужжатли тарзда ёзгандим. Номи “Қабоҳат эшиги”. Каримов режимига қўл келадиган ва ҳали қамоқда бўлган одамларнинг тақдирларига таҳлика туғилиши мумкинлиги ва бошқа ўй-мулоҳазалар билан эълон қилмай турибман. Аммо эълон қилиш учун вақт етилмоқда.

    ТАҲРИРИЯТДАН:
    Адабиёт ихлосмандлари,ўқувчилар юқоридаги каби саволлар битилган мактублар йўллашмоқда.Уларнинг баъзилари асарнинг тўлалигича эълон қилинса,дейилган таклифлар ҳам бор.
    "Қувғин" романи 3 китобдан иборат.Бизнинг саҳифаларимиз ҳажми имкониятлари чегаралангани боис асар имкон қадар давомий шаклда эълон қилинмоқда.Романнинг давоми бўлган 2,3-китобларни ҳам саҳифамизда аввалги йўсинда эълон қилиб бориш ниятимиз бор.
    Адибнинг тўла асарлари билан танишиш истагидаги мухлислар мана бу:

    Жаҳонгир Муҳаммаднинг асарлари
    алоҳида рангдаги ёзувларга тиғни тиғлаб,адиб саҳифасига киришлари мумкин.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz