Ўлимдан ҳам йўлим оғир
ЮСУФ ЖУМА
Адолат деганларни
Сотдинг бир умр ғаддор.
Қароқчилар дастида
Букун ҳақ дейсан хор зор.
Йўлтўсарлар киссангни
Шилишар теринг билан.
Адолат деб додлайсан
Букун бор еринг билан.
Мазлум дод деса келар
Зотларни сотдинг бойқуш.
Улар йўқ, улар боис
Тўлган киссанг ҳам бўм бўш.
...
Davomini o'qing...