Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Июль » 9 » Шеъриятга ихлос
|
Ой билан суҳбат
Баъзан кўнглим тўлиб кетади, Сайр этаман хаёл боғида. Осмонда ой,мен эса ерда, Узоқ-узоқларга кетгим келади.
Мен шунақа сал ғалатиман,
Баъзан ойни сўроқ қиламан.
Кўнглидагин очиқ айтмаса,
У бевафо,дея биламан.
Кўнгилдаги барча сирларни, Тилим гоҳо айта олмайди. Доғласам ҳам қанча юрагим, Айтган сўздан қайта қолмайди.
Ҳой,ой, айтгин қайда маконинг, Қаён бориб,қайдан қайтасан? Мен айтдимку кўнгил дардини, Сен сирларинг қачон айтасан?
Узр сендан ой кўп сўрадим, Ҳақ қаёнда,вафолар қайда? Ростингни айт билгим келади, Рўёми ё бари бефойда?
Эҳ-ҳе, қанча сувлар оқмади, Нурларингда жимирламаган. Эҳ-ҳе, қанча даҳшатлар ўтди, Сўзлар қолди ерлар тишлаган.
Ой сўзимни тушунмадинг-а, Нега жимсан,сукут сақлайсан? Мендайларни кузатиб яна, Қанчасини кутиб олгайсан?..
Майли энди борақолгин ой,
Мен қуёшни кутиб оламан.
Нурларидан куйиб кетсам ҳам,
Саволимга жавоб оламан...
Эрта оқшом балки сўйларсан,
Яширинмай келавер кутгум.
Ой юзингда доғлар бўлса ҳам,
Вафо басдир алёрлар битгум.
Ой шунақа мен сал ғалати,
Ҳақсўз айтсанг севавераман.
Бевафолик қилсанг билиб қўй,
Юлдузларга кетавераман.
Осмонлардан тушолсанг агар,
Ёнимда тур ойгинам лаҳза.
Аммо ҳижрон билгин имтиҳон,
Қайси бир кун қурамиз висол.
Бу шунчаки айтилган сўзлар,
Ой санама дилроз экан деб.
Мен аслида ҳаққа талпингум,
Ўтинчим ой қийнама ҳадеб.
Кунда йиғиб саволларимни, Оқшом қадар бўлади талай.
Узоқ тунлар кўкда кўринсанг, Учрашамиз яна ҳарқалай.
Ризо Обид
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|