Айтмоқчиларим қайсидир бир китобда эҳтимол ёзилган ё ёзилмагандир.Лекин одамлар орасида тарқалиб оғиздан-оғизга кўчиб юрган гаплар. Мана сиз ҳам аввал эшитинг,кейин улар ҳақида фикр алмашамиз. Жиннилар уч-тўрттаси тўпланиб олиб суратга тушяпти экан,улардан бири дарахт ортига беркиниб олиб сураткашга: "қани менинг суратимни олчи",дермиш.Сураткаш эса,"қандай,ахир,дарахтнинг ортида турсанг кўринмайсанку",деса,жинни:"э,жиннимисан нима бало, тушунмайсан,сен суратга олавер,мен дарахт ортида тураман,сурат тайёр бўлгач уни уйдагиларга жўнатаман.Улар суратга қарашсаки,дарахт турибди,мен эса йўқ,шу пайт дарахт ортидан мен чиқиб "ваҳ",дея қўрқитаман,дебди. Яна уч-тўрт жинни тўпланиб баҳс боғлашиб турибди экан, бошқа бири яқинлашибди ва нима гап дея сўрабди.Баҳслашаётганлар ўзларича тушунтиришибди:мана тоғорада сув,дарахтга чиқиб шу тоғорадаги сувнинг қоқ ўртасига калланг билан сакрай оласанми,дейишса ўзича ақлли жинни:"вей,жиннимисанлар,ахир сув жудаям оз, тубига бошинг тегиб ёрилиши мумкинку",дермиш... Бошқа бир жинни ботинкасини ечиб боғич ипидан тортиб,"мах-мах Бобик",дея судраб бораётибди экан,буни кўрган шифокор унга ярми ҳазил,ярим чин оҳангда гап қотибди:"эй,Соқивой итингиз зўрку".Жинни эса унга жавобан:"жиннимисиз дўхтир ,ахир бу ит эмас,ботинкаку".дермиш... Бошқа бир жинни деворга михнинг учи қолиб,кети томони билан қоқишга
уриниб ётибди экан,уни кузатиб турган шериги гап қотибди:"Боқивой,жиннимисан,ахир бу мих у девормас,бу деворники-ку"... Шунақа латифалар эҳтимол юз ва ундан ҳам кўпдир,мен эса улардан уч-тўрттасинигина айтдим. Нега бу латифаларни ҳозир эсладим,сабаби... Ана энди ажратиб олаверинг айтганларимнинг қай бири соғ-у,қай бири носоғ. Минг бор узр қайсидир бир руҳий беморга оғир ботган бўлса шу гапларим.Соғломлар эса жуда қотиб кулмасалар ҳам бироз мийиғларида кулиб қўйишар. Лекин ёзаётганларимдан мурод-мақсад кулдириш эмас.Гап шундаки, бугунги "мухолифбош"лар ва "ҳуқуқбош"лар юқоридагилар каби "ҳаракат"да.Улар диктатор Каримовга қарши курашда айни айтилган беморлар каби курашда.Қоғоздан карнай ясаб олиб пуфлаётган болакайга ўхшашади ёки... Лекин ҳаммалари эмас,айримлари.Қолганлари хафа бўлишмасин.Умуман олганда хафа бўлишсаям сатқаисар кетишсин. Сарлавҳани эса:"Қазидир-қартадир,асл зотига тортадир",деб қўйдим.Негаки,асл зоти ким ёҳуд насл-насаби ким нотайинлар ҳеч қачон янги бир даврни бошлаб бера олмайдилар.Давр тугул янги бир сўз айта олмайдилар. Ё шундай эмасми?...