Аввало бошқа миллат ё элат ҳақида гап айтишдан бурун ўзингнинг миллатинг ё элатинг не ҳолда айтиш керак. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб,нафсиламбрини айтганда Озарбайжонда ҳам Ўзбекистондаги каби муаммолар қўпол қилиб айтганда тиқилиб ётибди.Бироқ мухолифат сизнинг мухолифат каби бир-бировининг гўштини ғажиш билан овора эмас. Аслида мен бу ҳақда ёзмоқчи эмас эдим,лекин виждоним қўймади индамай туришга.Мен Омил Комил ўғли Дадашевманки,менинг отам ҳаёт ҳамиша ҳақ сўзла дейди. Ўзбек мухолифати намоёндаларининг - агар уларни шундай атамоққа арзисалар бугунги ҳоли ғоят танг. Бу танг аҳволдан чиқиш йўлларини қидириш ўрнига бефойда юмуш билан машғулликлари инсоннинг нафақат ғашини келтиради балки нафратини уйғотади. Чунки биламизки Ўзбекистон аҳли ўта қашшоқ.Биламизки бу ўлка ғоят бой.Биргина олтин заҳиралари 27 миллион нуфузли аҳолининг ҳеч бири ишламаган тақдирда ҳам бемалол тирикчилигини ўтказа олади.Нечун шу ҳолда халқ ночор?Нечун салкам йигирма йилдирки ўзбек мухолифати бир қарорга келиб диктатурани йиқа билмас? Мен мухолифатчилар орасида Жаҳонгир Муҳаммадни яхши биламан.У бирлашиш ҳақида кўп бор бонг урди.Бироқ бугун бирлашиш ўрнига тарқоқлик кўпроқ кузатилмоқда. Ўтган йил,ундан аввалги йил Жаҳонгир Муҳаммад кўп бор мухолифат ялпи бир куч ўлароқ бирлашуви лозимлиги хусусида чақириқлар қилди.Бироқ унга қулоқ осиш бўлмади. Бугун кузатяпманки ўзбек мухолифати деярли фаолиятсиз.Сиёсий ўлик ҳолатида.Эндиликда,ора-чора бошқа мухолиф фирқалар аталмиш ташкилот раҳбарлари бирлашув ҳақида сўз айтмоқдалар.Аммо чиндан,чин дилдан бирлашиш мақсади сезилмаётир. Бу каби сўзи ва иши бошқа мухолифатдан воз кечмоқ керак.Чунки арзимаган шахсий аразлар туфайли қўлни-қўлга беролмаган мухолиф фирқа ёки унинг раҳбари Ўзбекистонда ҳокимиятга келган тақдирда ҳам дуруст ўзгаришлар қила олмайди.Бундай бўлиши анчайин шубҳали. Шу боис вақтни беҳуда айтишув ва тортишувларга исроф қилмасдан номи улуғ,супраси қуруқ ёки номи борку ўзи йўқ "мухолифатни" батамом рўйхатлардан ўчириш керак. Бошқа бир мамлакат,бошқа бир миллат вакили сифатида бир дона таклифим бор. Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Муҳаммад айтаётган йўлдан юринг.Негалигини шарҳлагим йўқ.Чунки ўзингиз биласиз.Сўзим тамом.