Ризобек Пятница, 2025-06-20, 20.00.15
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 11 » Жамият ва қонун
    02.27.40
    Жамият ва қонун

    ҲАР БИР МАҲКУМ ЭЪТИБОРДА

    ёхуд Ўзбекистонда маҳкумлар меҳнатидан фойдаланиш ҳусусида

    Акромхўжа Мухитдинов: Ҳуқуқ ҳимоячиси. “Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистон Республикаси лидери

    Инсон ҳуқуқлари мутасил топталгувчи Ўзбекистонда инсон меҳнати ҳам албатта қадрсиздир. Бу ҳолат очиқдагиларга, яъни қамоқдан ташқариларга ҳар ҳил ҳашар ва шанбаликлардан ташқари, қилинган меҳнатга иш ҳақи бермаслик ёки жуда кам миқдорда бериш, талабалар ва хатто, балоғат ёшига етмаган ўқувчиларнинг ўқув даргоҳларини мавсумий ёпиш ва улардан текин ишчи кучи сифатида фойдаланиш, меҳнат ва нафақалар қадрини табора пасайтириш мақсадида турли-туман солиқлар жорий қилиш… кабилар билан ифодаланади.

    Қуйида эса, Ўзбекистонда барча жазони ижро этиш муассаларида махкумлар турли-ишларга жалб этилиши ва уларнинг меҳнатининг баҳоси ҳақда фикр юритмоқчимиз. Зотан, бизнинг давлатимизда жазога маҳкумларнинг оила-аъзолари ҳеч вақт жазо муддатини ўтаётганларнинг меҳнати самарини кўрмайдилар. Аксинча, маҳкум учун, уни қамоқда қийналиб қолмасин деб доимо ҳаражат тортиб турадилар, бу ҳаммага маълум холат.

    Ўзбекистонда барча жазони ижро этиш муассаларида махкумлар турли-ишларга жалб этилади. Асосан ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасаларининг 99 фоизи енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Манзил муассасалари асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирадиган ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга мослаштирилган. Фақатгина Қашқадарё ва Қизилтепадаги муассасалар бошқаларидан фарқланиб, саноат ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун ихтисослашган.

    Жазони ижро этиш муассасасига келтирилган ҳар бир маҳкумнинг, 15 кун давомида муқаддам қандай машғулот билан шуғуллангани, маълумоти ва бошқа касбий ҳолатлари аниқланади. Қўлида касб-ҳунари бўлмаган маҳкумлар бир нечта гуруҳларга бўлиниб, машғулотларга жалб қилинади. Хар бир муассасанинг ўқув цехлари бор. У ерда маҳкумлар 3-4 ой давомида касб-хунар ўрганишади. Кимлардир гилам тўқийди, кимлардир ўймакорлик, пайвандчилик, тикувчилик ва бошқа ишларга жалб этилади. Қонун қоидага кўра, ҳар бир маҳкум учун муассасада шахсий ҳисоб очилиши керак ва улар ишлаб топган маблағларини ўз эҳтиёжларига ишлатишлари ёки оила аъзоларига юбориб туриш хуқуқига эга, дейилади.

    Яна, қоида бўйича муассасадаги маҳкумлар оила қуришлари ҳам мумкин. Бунинг учун оила қуриш истагида бўлган қиз (йигит) муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ бўлимига ариза берадилар. Ариза кўриб чиқилгач, турмуш қурмоқчи бўлган маҳкум сақланаётган муассасага борилади. Муассаса маъмурияти ходимлари иштирокида ФҲДЁ бўлими вакили керакли хужжатларни расмийлаштириб, уларнинг никоҳини қайд этиб қўядилар. Муассаса раҳбарияти томонидан 3-кунлик узоқ муддатли учрашув берилади. Учрашув хоналари барча шарт- шароитлар билан таъминланган.

    Ҳар бир кун маҳкум ва бригадаларга касбига қараб бўлинади. Ҳар бир отрядда бошлиқ ва тарбиявий ишлар билан шуғулланувчи муассаса ҳодимлари маҳкумларининг психологияси ва оилавий шароитларини ўрганиб чиқади. Бунинг учун ҳар бир маҳкумга алоҳида дафтар юритилади.

    Хар бир отряд замонавий телевизорлар билан таъминланади. Маҳкумлар спортнинг барча йўналишдаги турлари билан шуғилланишлари мумкин. Уч маҳал иссиқ овқат, кийим-бош ва ётиш-туриш учун керакли нарсалар билан таъминланади. Ҳар бир муассасада ювиниш учун иссиқ ва совуқ сув билан таъмингланган ҳоналари мавжуд. Бу ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Сенати ва президентининг алоҳида буйруқ ва фармойишлари билан тасдиқланган.

    Маҳкумлар учун ҳар йили амнистия берилади. 2006-йил амнистия фармонига асосан 3700 нафардан зиёд маҳкум ва маҳбуслар жазони ижро этиш муассассидан озод зтилган. 6 мингдан ортиғининг жазо муддати қисқартирилган. Ўлим жазоси бекор қилиниб, умрбод қамоқ жазоси билан алмаштирилган.

    Аммо, булар жиноят қилганлар учун, холос. Лекин, Ўзбекистон қамоқхоналарида жиноят қилмай, туҳмат уюштириб қамалганлар учун бу каби “мурувватлар” кўзда тутилмайди. Бундайлар демак, ташқаридаги қайсидир бир “окахон”га ёки тўғридан-тўғри ҳукуматга ёқмаган бўлишлари мумкин Шу каби маҳкумларга ўзгача, яъни қонун қоида “қолипига сиғмаган” жазо ва қийноқлар қўлланилади.

    ИИБ ҳодимлари сафида ўз ватанига ва халқига ҳиёнат қилгувчилар бисёр. Уларнинг мақсади биринчи маҳкумлардан пора олиш, ҳаром пул орқали ўз жиғилдоғини тўйғазиш, машина олиш, данғиллама уй-жой қуриш, тўйлар қилиб доллар сочиш, сохта обрў орттириш. Улар пули йўқларни, ёки сиёсий фаолияти учун қамалганларни вахшиёна калтаклашлари, ЎзР ЖКнинг оғирроқ моддаларини қўллаб, сохта айбловларни бўйнига илиб қўйишлари ва “қамоқхона ички тартибини» бузганлик айбларини ишлаб чиқиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиб ҳам юборишлари мумкин. Яна, жазони ижро этиш муассасаларида турли хил найранглар ишлатилиши, атайлаб ШЗО ва ПКТ га қамашлари, у ердан ногирон қилиб жўнатишлари, агар уларга ёқмаган маҳкум ҳали бандаликни бажо келтирмаган бўлса, унда баттарроқ ҳийла ва қийноқлар “ижод” қилишлари мумкин.

    Биргина мисол: Маълумотларга қараганда, У/Я-64/7 аёллар қамоқхонасида сақланаётган Мўътабар Тожибоева жазонинг 12 ойидан 9 ойини ШЗО ва ПКТда ўтаган. Ахлоқ тузатиш муассаса бошлиғи томонидан бу М. Тожибоевага укаси ва бошқа қариндошлари билан учрашиш тақиқланган ёки рухсат берилмаган.

    Биргина Мўтабар Тожибоева эмас, ўнлаб сафдошларимиз, ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифат аъзолари бугун Ўзбекистон қамоқхоналарида қийналмоқдалар, турли хил қийноқларга солинмоқдалар.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz