Ризобек Суббота, 2025-06-21, 00.51.26
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 11 » ШЕЪРИЯТ
    18.20.34
    ШЕЪРИЯТ

    ЮСУФ ЖУМА

    Бир бирини еган халқ

    Йўқдан ёруғ оламни
    Яратган Парвардигор.
    Ейилган барча жонга
    Озодлик этди нисор.
    Ҳурлик эшикларини
    Очилган гулдай очди.
    Аллақачон ейилган
    Жон бошига бахт сочди.
    Бўрини ушладилар
    Оллоҳ фармони билан.
    У еган барча қўйга
    Жон бахш этди дафъатан.
    Бир бўрининг танидан
    Чиқди бир пода, ёраб.
    Барини қилди озод
    Кетди яйловга яйраб.
    Бўридан нима қолди
    Қолгани фақат сурат.
    Жаҳаннамнинг тўридан
    Йиртқичга берди офат.

    2.

    Тулкини ушладилар
    Зўравонга ёв Оллоҳ.
    Бесаноқ товуқ чиқди
    Маккор танидан, эвоҳ.
    Бахш айлаб қайтадан жон
    Барчасини этди ҳур.
    Очофат тулкигачи
    Ажратди сақардан тўр.

    3.

    Фаришталар ушлашди
    Сиртлон деган саркашни.
    Узоқ йиллар гурлатган
    Нафс беамон оташни.
    Танидан сурув-сурув
    Жайрон чиқди, жисми қон.
    Энди озод жайронлар
    Ихтиёрида ўрмон.

    4.

    Аждар илон ушланди
    Яшар эди нофармон.
    Парвардигор қаҳридан
    Не ҳам топарди омон.
    Ичидан гала-гала
    Қушларни этди озод.
    Уларнинг парвозидан
    Осмонлар бўлди обод.

    5.

    Тангри қудрати чексиз,
    Фақат ўзидир акбар.
    Ўзидир фалакларга
    Тўкиб ташлаган ахтар.
    Гар истаса энг ялдо
    Тунни ҳам қилар нурлик.
    Бераётир ейилган
    Бор жониворга ҳурлик.
    Барча йиртқич танидан
    Қутқазилар жонзотлар.
    Эмин эркин яйрашар
    Мисли жиловсиз отлар.
    Ҳатто инсон зотининг
    Жисми қолмади четда.
    Ахир не-не жонивор
    Тушгандек эди ўтга.
    Бир япон вужудидан
    Чиқди бир ҳовуз балиқ.
    Дунёни ҳақ йўлига
    Солди карамли ҳолиқ.
    Сармаст ўрис жисмидан
    Чиқди бешумор тўнғиз.
    Бир арабнинг ичида
    Бир яйлов қўю ҳўкиз…

    6.

    Ўзбекка келди навбат
    Бир ўзбекни ушлашди.
    Гувоҳлар ҳайрат билан
    Лабларини тишлашди.
    Парвардигордан бўлак
    Ким ҳам бу ҳолни уқар.
    Ёраб ўзбек ичидан
    Бир пода ўзбек чиқар.
    Ҳатто илон танидан
    Чиқмаган эди илон.
    Ҳатто сиртлон танидан
    Чиқмаган эди сиртлон.
    Чиқмаганди шоғолнинг
    Ичидан бирор шағол.
    Хар танидан чиқмас хар,
    Мол танидан чиқмас мол.
    Фаришталар ҳайратда
    Ҳайратдадир етти кўк.
    Бир ўзбекнинг жисмидан
    Чиқди бир пода ўзбек.

    7.

    Тангри деди: Не боис
    Ҳайронсиз. Аҳли осмон.
    Ўзбек худхўр халқ эрур,
    Феъли оламга аён.
    Ўзбек танидан чиққан
    Ўзбеклар танидан ҳам
    Фақат ўзбеклар чиқар.
    Бошқа жон йўқ ложарам.
    Ҳурликка лойиқ эрур
    Бир бирини деган халқ.
    Озодликка нолойиқ
    Бир бирини еган халқ.
    Ҳатто зулук ичидан
    Чиқмайди бирон зулук.
    Ҳар бир ўзбек танидан
    Чиқар бир пода ўзбек.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz