Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Июль » 11 » ШЕЪРИЯТ
|
Гулижон
Бой уйидан совчи келибти, Дилингдагин айтгин Гулижон. Чарос кузинг ёшга тулибти, Тилингдагин айтгин Гулижон.
Суз бермайди тиллакош янга, Туйгуларга унга бир танга, Кон булмасин эрта гушангга, Дилингдагин айтгин Гулижон.
Нега сулиб бормокда чехранг, Дил сурашга йукми бир кимсанг. Айтгин кимда колди румолчанг, Дилингдагин айтгин Гулижон.
Хамма бирдай билмас дил куйин, Мухаббатни киларлар уйин, Улар суяр армоннинг туйин, Дилингдагин айтгин Гулижон.
Дилдан кетар дема, кетмайди, Номин айтмай кунинг утмайди, Бир нигохга бахтинг етмайди, Дилингдагин айтгин Гулижон.
Эрта тушар жахлидан отанг, Куз ёш тукмас индинга онанг, Сеникидир сенинг пешонанг, Дилингдагин айтгин Гулижон.
Ёмгир ёгар... Кимдир йиглайди, Чакмоклардан мардлик сурайди, Сендан ёниб шафкат тилайди, Дилингдагин айтгин Гулижон.
Ушатмокчи янгалар кулча, Кузинг ёши купмиди шунча, Юрагингда колар тугунча, Дилингдагин айтгин Гулижон.
Дунё ярим, дунё изтироб, Саволингга изламас жавоб, Тушларингни килмагин сароб, Дилингдагин айтгин Гулижон.
Сотилмайди кизнинг жамоли, Тилло зарлар ишкнинг заволи, Бойнинг уйи мехринг уволи, Дилингдагин айтгин Гулижон.
Бой уйидан совчи келибти, Дилингдагин айтгин Гулижон.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|