Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Июль » 11 » Янги сиёсий латифалар
00.28.11 Янги сиёсий латифалар |
Раҳбар
Алдаркўса Ички Ишлар вазирини чақирди ва׃ -Қачондан бери раҳбарлар кўпайиб қолди?-деди. -Бизда раҳбарлар йўқ, бизда фақат битта раҳбар бор,-деди вазир ҳозиржавоблик билан. -Ундай бўлса, нега ҳамма ёқда “раҳбарлар”, “раҳбарлар”, деб ёзишмоқда? -Йўғе… балки ҳурмат юзасидан раҳбар сўзига “лар” қўшиб айтишгандур? -Билмасликка олма! Мана бу хабар сендан чиққан. Мана, “Янги қурилган қамоқхонани раҳбарларга атаганмиз” деб айтибсан… -Бир қошиқ қонимдан кечинг, адашибмиз…
* * *
МОЛБОҚАР
Маошлар ошсин деган Фармондан кейин бозорларда гўштнинг нархи
“виззиллаб” кўтарилиб кетди, норозиликка сабаб бўлди ва бундан қўрққан
маслаҳатчилар Алдаркўсага Бош вазирни тўғирлаб қўйдилар.
Бош вазир лапанглаб Алдаркўсанинг ҳузурига кираркан,
-Ҳўкиз, нега тилингни осилтириб юрибсан?-дея бақирди Алдаркўса унга.
-Пичоқни кўргандан кейин осилади-да!-деди Бош вазир.
-Гўштни нега қиммат қилдинг, мол?
-Буни молдан эмас, молбоқардан сўраш керак…
"ТУРОНЗАМИН"
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|