Ризобек Пятница, 2025-06-20, 17.34.59
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 12 » Кўнгилдан кечдан гаплар
    02.05.28
    Кўнгилдан кечдан гаплар

    Оч баччағардан - қоч баччағар


    Қадимдан шунақа гап бор.Лекин у бугунги Ўзбекистондагилар эмас балки айрим Ватандан четда юрган ҳар қалай қорни тўқларга ҳам тааллуқлидай.Нега десангиз,Ўзбекистондаку қорни тўқлар саноқли.Улар зулмбош Каримову ва унинг атрофидаги шериклари.Агар фақат қорин тўқлиги нуқтаи назардан қараладиган бўлса,демак ўзбеклар қорни тўқлардан қочишяпгани кузатилади.
    Лекин,"оч баччағардан - қоч баччағар" нақли деймизми ёҳуд одамлардан қолган гап деймизми билмадимкуя,аммо бу ибора қорни тўқ бўлсада назари оч,очкўзга айланган,одам қиёфасидаги мўр-малахларга нисбатан айтилган бўлса керак,деган ўй кечяпти кўнгилдан.
    Ўзбекистонда уч киши бир жойга тўпланиб туриши мумкин эмас.Тўпландими,эртасига ўзини миршабхонада кўриши мумкин.Чунки уч киши орасидагилардан камида иккитаси хуфя бўлиб,"а" десангиз ёнига "б",деди ва яна ҳакозолар деди,дея бир чеким носвойгада сотиб юбориши мумкин.
    Энди Ўзбекистонни у ёққа қўйиб туринг.Чунки у ёқда одамларнинг аксарияти бекорчиликданми,қорни очликданми ё зулм кучайганидан шаккокларга айланганлариданми кўпайишиб кетишяпти чоғи, баччағарлик қилиб ётишгандир.Ўша очлар тўдасидан қочган бу ёқда юрган қорни тўқлар нима билан машғул?
    Нимасини айтасиз.Бундай оч баччағарлардан икки дунёда ҳам қочиб қутулмайсиз чамаси.Қорни тўқку, лекин назари оч бундай айрим сўхталар бу ёққа келиб ҳам тинмай ҳамма инсоний фазилатлари аслида бўлганми ё бўлмагами қоронғукуя,борини ҳам унутиб манфаат йўлида юрса майли,каззобликда бир-биридан ўзиш машқини ўйнаётгандай гўё.
    Уларга қараб туриб,юқоридаги ибора ёдга тушаверади-да.Ҳе,нафсингга ўт тушсин сендай сохта ватанпарварларни-ю,ҳақгўйларнинг,деб юборасизда.
    Кимлар ҳақида гапирдим ўзлари яхши билишади.Лекин қолганларга қараб туриб:"оч баччағардан - қоч баччағар",дея оламиз холос.

    Ризо Обид.



    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz