Ризобек Суббота, 2025-06-21, 12.39.56
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 12 » Бугуннинг гаплари
    16.01.09
    Бугуннинг гаплари

    Ҳаммаёқ гуллаб ётганмиш

    Булбулнинг гўзал хонишини ажрата билиш учун чумчуқнинг чирқиллашини,қарғанинг қағиллашини эшитиб кўриш керак,зеро аччиқни татиб кўрмай ширин таъмини туйиб бўлмаган каби.
    Шу боис Ўзбекистон тўтиқуш-маддоҳларига баъзан қулоқ тутасиз ва уларнинг ҳар доимгидек бир сўздан бошқа нарсани оёғини осмондан қилиб гапиришидан ўзга нарсани эшитмайсиз.
    Бугун Ўзбекистон телерадиокомпанияси-ю ва бошқа сон-саноқсиз ўзига хос "мустақил " ОАВлари бир қўноққа ўтирволиб, бир хил овозда жўр бўлиб,қаққиллашларининг тўтиқушникига ҳам ўхшамай қолганига гувоҳ бўласиз.Қаққиллаши,дедим.Чунки мияси офтобда куйиб тухум қўя олмай ҳалқиллаб юрган пуштсиз товуқмижозлар жағи зулмбош Каримов бўлмаса кўрпага киролмайдиган аллақанақанги нусхаларни эслатади.
    Уларнинг қаққиллашларича, Ўзбекистонда зулмбош раҳнамолигида ҳаёт дақиқа сайин гуллаб ётган эмиш.Бу гапга бир томонлама қарамай озгина эътибор билан қараш керакка ўхшайди.
    Фикримизни ойдинлаштириш учун соддагина- оддий мисол келтирмоқчиман.
    Масалан,ҳафталаб нонсандиқда туриб қолган нон кўкиш моғор боғлаб кетса бизда "гуллаб кетибди",деб қўйишади.Аслида Ўзбекистонда моғор боғлаб,гуллаб кетган нонни ҳозирги авлод кўрмаганига салкам йигирма йил бўлиб қолди.
    Ана энди ўзбек жамиятининг "гуллаб" ётгани хусусида икки оғиз сўз айтса бўлар.Уларнинг айримларини санаб ўтсак.Чунки ҳаммасини санайман,дейилса қўлдаги бармоқлар тугул оёқдаги бармоқлар ҳам етмай қолади.Нималар гуллаб ётибди?Санашни бошлаймиз.
    1.Зулмбош Каримовнинг мияси гуллаб ётибди.Унинг бадбўй исидан нафақат Ўзбекистон ёҳуд ён-атрофи балки бутун дунё сасиб ётибди.
    2.Зулмбош Каримов атрофидаги зулмпарварга айланганларнинг ёлғону сохтакорликлари гуллаб ўтиб кетиб,йиғаётган мол-дунёлари бадбўйидан фақат ўзлари маст бўлиб,иложини борича ташга чиқармаслик гуллаб ётибди.
    3.Зулмбошнинг арзандалари Гогоша у ўзи Гуля,у ўзи Гуляша ва Лолита,у ўзи Лолка,у ўзи Лолошаларнинг (расмий ҳужжатларида Гулнора ва Лола экан)ўзбекларнинг топганларини елга совуриш бўйича тантиқликлари гуллагандан-гуллаб ётибди.
    4.Зулмбош ўзи тузган зулмни тарғиб қилувчи Ҳасан-Ҳусан,Фотима-Зуҳра каби ўхшаш,таъбир жоиз бўлса башарадош фирқалари гуллаб ётибди.
    Очлик,қашшоқлик,порахўрлик,товламачилик,найрангбозлик,фоҳишабозлик.Қўйингчи шу каби "чилик-чиликлар" шунақанги гуллаганки санаб адоғига етиш мушкул.
    Энди бу ҳамма "чилик-чилик" иллатларни даволаш ёҳуд таг томири билан суғуриб ташлаш учун қанча куч керак ёки қандай куч керак?
    Э,нимасини айтасиз куч бўламан,деган кучанганларнинг найранглари ҳам худди зулмбошнинг "чилик-чилик" иллатлариданда баттар гуллаб ётибди.Ҳаммаёқ гуллаган.Аммо унинг бадбўйидан бурунни кесиб ташлаб қутулиб бўлмайди,дейишмоқда айримлар.Газга қарши ниқоб эмас ,темирдан тозалагич ўрнатсангиз ҳам димоғингиз ёрилиб кетиши ҳеч гап эмас.
    Эҳ,дейсизда хўрсиниб? Қачон бу каби гуллаш мавсуми ниҳоясига етаркин-а?

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz