Яқиндан буён адиб Жаҳонгир Муҳаммаднинг сиёсий латифалари эълон қилина бошлагач улар оғиздан-оғизга кўчиб,ҳатто зулмбош Каримову ва унинг болалари қулоғига ҳам етиб борибди. Буни қаёқдан билдинг,десангиз унга қарашли бўлган номи мухолифу аслида унинг севимли тантиқтойи бўлган бир интернет сайти саҳифасида нозу истиғно билан ўпкаланиш оҳангида битилган сассиқномадан билиб қолдим. Шу боис адиб Жаҳонгир Муҳаммадга мурожаат қилмоқчиман. Қадрли Жаҳонгир Муҳаммад жаноблари, сизнинг эҳтимол 1000 ёки 2000 дан зиёд "Туронзамин" саҳифаси орқали эълон қилинаётган сиёсий латифаларингизни биз ҳам аҳёнда бир айримларини ўқувчилар ҳукмига ҳавола этиб бораётгандик.Сизнинг сиёсий латифаларингизда ўз башара-ю нусхасини кўриб қолган зулмбошнинг болалари очиқчасига хафаликларини билдириб қўйишди. Улар ўз хафагарчиликларида ўз оталари ҳаромми-харичми, нима бўлганда ҳам бошқалардан сира кам қилмай боқаётганлигини ва у бераётган тузни оқлаш йўлида ҳаракатларига тўсиқ қўйувчи бу каби латифалар иззат-нафсларига тегаётганлигидан ёзғиришган. Улар ўзларининг очиқ хатларида "сувга тушган мушук" каби миёвлашиб,"оиламиз шаъни шундоқ ҳам паст авлодлигини била туриб,яна уни миёвлашда айблашларига тоқат қилолмаймиз",дейишади."Нима энди, гоҳда бир миёвлашимизга ҳам ўрин йўқми",дея ёзғиришади зулмбошнинг миёвбаччалари. Жаҳонгир Муҳаммад жаноблари сизнинг сиёсий латифаларингиз зулмбош болачаларининг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилаётганмиш.Улар:"майли латифа бўлсак,лекин латифаларда миёвбаччалигимиз айтилаётганда юмшоққина,киши билмас зулмбош отамизга садоқатимиз қистириб ўтилса",дея мурожаат этишяпти .Акс ҳолда уларга сиёсий латифаларингиз туз-қалампир каби таъсир қилиб, аллақайларини ачиштираётган эмиш. Сиз бунга нима дейсиз?
Зулмбош миёвбаччаларининг зир югурганларидан воқиф бўлган камина Ризо Обид.