Ризобек Суббота, 2025-06-21, 02.06.14
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 14 » САВОЛ-ЖАВОБ
    18.22.15
    САВОЛ-ЖАВОБ
    Жаҳонгир Муҳаммад
    МУАРРИХ БИЛАН МУЛОҚОТ
    9. МАҲАЛЛИЙЧИЛИК

    САВОЛ׃ Ўзим тошкентликман. Лекин маҳаллийчилик жонга тегди. Бунга қандай қарайсиз? Маҳаллийчиликка барҳам бериш мумкинми? Бу давлат миқёсидаги тадбир бўлиши керакми ёки ҳар бир киши ўз устида ўзи ишлаши керакми? Ҳурмат билан МУАРРИХ (Адҳам).

    ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Бу Ўзбекистон учун фавқулодда муҳим масала. Бу иллатни енга олмасак, асрлар бўйи давом этиб келган муаммоларимиз яна узоқ вақтлар “девори кўндаланг” бўлиб тураверади.
    Маҳаллийчи маданиятдан йироқда қолган, ўз қобиғида чириётган одам ва маҳаллийчилик маданиятсизликдир. Ҳар бир одам ўз маданият даражасини мана шу билан ўлчаши мумкин.
    Қанчалик дунёни танисангиз, билим эгаси бўлсангиз, ота-онадан кейин ўзингизни ўзингиз яна тарбияласангиз бу иллатдан қутула борасиз.
    Маҳаллийчилик майда миллат бўлишга бошлайди. Демак катта миллат бўлишга интилиш керак. Ҳамма ўзининг турклигини ҳис этса, буюк Туронни ватан деб билса, бутун дунё унинг ҳам уйи эканлигини тушунса, маҳаллийчилик ғарқ бўлади.
    Масалан, мен бугун Турондан ҳам кенгроққа қарайман. Бутун дунёни инсонларга берилган бир Ватан деб биламан. Худо инсонларга битта Ватан берган. Бу Ер куррасидир. Шундай экан, “фалон жойи меники, фалон жойи сеники, мен билан бир жойдан бўлганлар алоҳида имтиёзга эга, бошқалар эса бегона” дедингизми паст кетасиз. Чунки бу замин кўплардан қолган ва сизу биздан ҳам қолади.
    Масалани айни шаклда инсонга ҳам йўналтириш керак. Худо ҳар бир инсонни халиф билди. Нега энди мен ўзим туғилган жойдаги бир одамни сиздан устун қўйишим керак?
    Мен самарқандлик Ислом Каримовдан бухоролик Юсуф Жумани минг марта устун қўяман. Чунки самарқандлик Ислом Каримов зулм машинасини бошқармоқда, бухоролик Юсуф Жума эса ана шу машинага қарши курашмоқда.
    Хоразмлик собиқ ҳамкасбдан тошкентлик оддий ишчи Илёс акани устун қўяман. Чунки собиқ ҳамкасбга илм олиш йўлини кўрсатиб, бўҳтонга учрадим, тошкентлик Илёс ака эса илм олишимда беминнат кўмакчи бўлди…
    Бошимга иш тушганда қочиб қолган ўзбекистонлик казо-казолардан, оғир кунимда маънавий мадад бўлган озарбайжонлик ва туркиялик Умуд ҳамда Расмбек каби қардош, жондош дўстларим афзал.
    Ёки ўзим билан бир тилда гаплашадиган, бир динда бўлган бир танишимдан, олис Орегондаги, бошқа тилда гаплашадиган ва бошқа динда бўлган саксон ёшли Мерет холани устун қўяман. Чунки у менга берган нон-тузини, қилган яхшилигини миннат қилган эмас. Ўзимники эса, бермаган нон тузини, қилмаган яхшилигини миннат қилиб юрибди ва ҳоказо…
    Ана шундай таққослашда давом этавериш мумкин. Бу билан Самарқандни ёки Тошкентни, Хоразмни ёки Бухорони камситиш ёки улуғлаш эмас, балки одамларга уларнинг қаердан эканликларига қарамай, кимликларига қараб баҳо бериш керак демоқчиман. Ўшандагина “лик-лик”лардан узоқ бўламиз.
    Бу нарса биринчи галда шахснинг ўзига боғлиқ ва сўнгра бу Давлат миқёсидаги мафкура бўлиши керак. Агар мафкура Туркистон(Марказий Осиё) бирлиги, Турон (Авроосиё) бирлиги ва Дунё бирлиги йўналишида бўлса, маҳаллийчилик нафратли ўринга тушади.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz