Ризобек Пятница, 2025-07-25, 17.37.50
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 15 » Бугуннинг гаплари
    00.48.03
    Бугуннинг гаплари
    Зумрад шаҳар Қарши - унга зулмбош борса ёмонми ё яхши?
    Зумрад шаҳар номини олган Қаршининг оддий одамлари учун зулмбош Каримов воҳага келадими ёки йўқми сариқ чақалик аҳамияти йўқ.У келсаям-келмасаям қишда совуқдан азият чекишади,ёзда эса сувсизликдан тинкалари қурийверади.
    Зулмбошнинг одати шунақа: у ё бу вилоятга борадида уч-тўрт ҳоким,мансабдорни лавозимидан ҳайдаб,қолганларини юрагини пўкиллатиб юраверади.
    Ёки бўлмаса зулмбошнинг яна бир одати бор.Ҳар йили зерикканидан нима қилишини билмай шундоқ ҳам унинг башарасига тупуришга тайёр одамларни гўё:"қани тупуриб кўрчи не кўйга соларкинман",дея мазах қилгандай ўзининг алмойи-алжойи гаплари билан масхарабозлик қилади.
    Ё,бўлмаса яна бир одати бор.Йилнинг ҳар августига яқин маошларни ошириш тўғрисида ғинғиллама фармон бермай туриб,нарх-наволарни зинқиллатиб қўяди.
    Яқинда шу каби фармон чиқарди.Яна ўртача ойлик йўқ иш маоши 12 долларга кўтарилсин,дегандай.Одамлар,шу жумладан зулмбош ўзини маҳтал қилдирган Қаршиликлар ҳам:"чўтир юзингни ел совурсин ярамас",дейишади.Зулмбош шу қарғишларга муҳтож гўё.Тез-тез шу каби фармонлар битиб туради.Одамларнинг қарғашича ҳам борда.Чунки бир қоп уннинг баҳоси 20 доллар бўлгани ҳолда йўқ ишнинг ойлик даражаси ўзингиз билгандай бўлгач,зулмбошга бу қарғиш ҳам кам аслида.
    Аслида мавзуни зулмбошнинг Қаршига боргани яхшими ё йўқми,деб бошлаган эдикку,нега бошқа мавзуларга қараб кетиб қоляпмиз.Сабаби Ўзбекистонда ҳоҳ у Қаршида,ҳоҳ Фарғона ё Самарқандда бир хил аломат.Чунки зулмбош қайга борса унинг бехосият изи ортидан қашшоқлик,қимматчилик,янги тайинланган зулмпарварларнинг кўз кўриб,қулоқ эшитмаган найранглари-ю,зўравонликлари бошланади.
    Шундай экан бугун зулмбошни ўзининг зулмпарвар ҳамтовоқлари ҳам ўлганининг кунидан ноилож кутиб олади.Чунки унинг бехосият сафарлари нафақат оддий одамларга,балки ҳамтовоқлари ошига ҳам заҳар-оғу солиши мумкинда.Фарқи шундаки,эски тўйинган порахўр зулмпарвар ҳоким ўрнида янги оч зулукдай зулмпарвар пайдо бўлади.Ана зулмбошнинг сафарининг самараси.
    Ана энди ўзингиз ўйлаб кўраверинг, зулмбош вилоятларга боргани ёмонми ё яхши?

    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz