Ризобек Воскресенье, 2025-06-22, 07.39.13
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 15 » Золимнинг зулмлари
    02.46.01
    Золимнинг зулмлари

    НАМАНГАНДА МФЙ РАИСИ

    ТЎСАТДАН ВАФОТ ЭТДИ

    Яқинда, Наманган вилояти Уйчи тумани Ёркатай қишлоғига Вазирлар Маҳкамасидан махсус комиссия
    келди.

    Давлат томонидан Ўзбек халқи тўла ижтимоий ҳимоя
    қилинаётгани ҳақида узоқ маърузалар бўлди.

    Йиғилишда ўтириб тоқати тоқ бўлган аёллардан бири:
    - Сиз бутун ўзбек халқини давлатимиз тўла ижтимоий ҳимоя қилаяпти деяпсиз,агар гапларингиз рост бўлса унда, Россияда ва Қозоғистонда мардикорлик қилиб юрган миллионлаб ўзбекистонлик фуқроларни ким ҳимоя қилади? Давлат ўз фуқароларини ҳимоя қилмаяпти-ку?! -деб савол берди.

    Вазирлар маҳкамасидан келган мансабдор шахс чуваккина аёлнинг гапларидан довдираб қолди ва ранги гезарганича, қўрслик билан:
    - Сиз бу гапларни қаердан олдингиз? –деб дағдаға қилди.

    - “Озодлик”, “Би-би-си” радиолари орқалик ҳар куни бечора ўзбекларни ўша мамлакатларда ҳор-зор бўлаётганини айтади, мардикорликда юрганларнинг ўзларини овозларини эшиттиради, -деди аёл.

    Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг вакили:
    - “Оҳ-о, ҳали сиз “Озодлик”ни, “Би-би-си” радиоларини эшитаяпсизми!? Биз ҳали бу қишлоқда жуда кўп пропаганда ишларни қилишимиз керак экан!
    Чуқурроқ текширишимиз керак экан, бу ердаги одамларнинг нима ишлар билан машғуллигини! – деди.

    Йиғилиш тугаганидан Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг вакили Ёркатай Маҳалла Фуқаролар Йиғини раиси Ғолиб Акраловни ичкари хонага олиб кириб кетди.

    Йиғилишда бўлган фуқароларнинг айтишига кўра, алохида хонада Вазирлар маҳкамасидан келган мансабдор Ғолиб Акраловга дўқ-пўписа билан муносабатда бўлиб, қўрқитган. Мансабдорнинг гапларидан ваҳимага тушган МФЙ раиси юрак хуружига учраган ва охир оқибат оламдан ўтган.

    Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими.
    12. 07. 2007

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz