Ризобек Воскресенье, 2025-06-22, 05.04.30
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 15 » Шоира Дилсора Фозилова ижодидан янги дил розлар
    07.03.27
    Шоира Дилсора Фозилова ижодидан янги дил розлар
    Дилсора Фозилова

    Хор айласанг

    Ким бўлур жонимга пайванд, сен фалак хор айласанг,
    Очмайин ботин кўзим, ғамга гирифтор айласанг.
    Найларам, бағрим тилингон, сенга дарддин йўқ нишон,
    "Чилтан"га дохил эмасмен, якка бемор айласанг.

    Бурма юз, жонимни олгил бул Азозил базмидин,
    Қай йўсин фориғ бўлай мен боуманлар назмидин,
    Оламим бўлди қаро тақдиру-дорим азмидин,
    Ёнмагайму қўш умр доғи-дилозор айласанг.

    Тингламас ҳеч одами, ёнғон кўнгил ғавғоларин,
    Дарбадар жоним ёқур бул дайдилиғ саҳроларин,
    Ким топибмиш бир ҳаловат, ё умр маъноларин,
    Сен маним унган элимни қабрима зор айласанг.

    Борса келмаслар аро мен, сен деган йўлбош қани,
    Чашмида ёши серобмен, қўйнима бир тош қани,
    Дил сурар кўп, сен киби дардим олур дилдош қани,
    Тинглаганга эп билиб дардимни бозор айласанг.

    Боқ Амира кўз очиб, дунёпарастлар ичрасен,
    Ҳақ деган кам, эл деган кам маст-аластлар ичрасен,
    Номингга ашъор битиб, жонингга қасдлар ичрасен,
    Ҳокисор кўнгил била, фазлингни дилдор айласанг.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz