Дунё шу
Алдаркўсага савол беришди׃
-Мана сиз кимга мансаб берсангиз у сизни мақтайди. Қўл остингизда,
сизга тобе бўла туриб сизни мадҳ этади, бу сизни ўйлатмайдими?
-Дунё шу, остидагиси устидагисини мақтайди…
* * *
“ЎЗИНГИЗ-ЧИ?“
Хотини хаёлга ботиб ўтирган Алдаркўсадан׃
-Агар Буш билан яккама-якка учрашиб қолсангиз унга нима деган бўлардингиз?-деб сўради.
-Нима десам ҳам қизиғи йўқ, у мени тушунмайди барибир, шунинг учун бир тийинлик фойдаси бўлмайди.
-Нега?
-Чунки у на ўзбекчани, на русчани билади. Ҳатто инглизчани ҳам яхши билмайди.
-Ўзингиз-чи?