Ризобек Вторник, 2025-07-22, 01.10.23
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 17 » Диктатура манзаралари
    23.17.56
    Диктатура манзаралари
    Бедил Турк

    -Шармандаман деб айт, 2500 (икки ярим минг) тонна дон етишмайди, — деди, Шармандаларгча ишдан кетиши кутилаётган Бухоро вилоят ҳокими С.Ҳусенов Қоракўл туман ҳокимига 9 июль куни ўтказган селекторида. Тўғри 2007 йилда Қоракўл туманида ғалла ҳосили яхши бўлмади, касалхонадаги доктору ҳамшираларга, мактаблардаги ўқитувчию ўқувчиларга олти клограммдан дон солиғи солинди. Бутун Бухоро вилоятида қўшиб ёзиш амалга оширилди.

    Бутун Бухорода битта шарманда Қоракўл туман ҳокими Матлуб Нуъмонов эмас, вилоятда шармандалар бисёр. Шармаандаларни юқори лавозимларга ишга олиб уларни ишлатиб келаётган Ўзбекистон ҳукумати ҳам шармандалардан тузилган.

    2007 йил Июн ойида Президент Ислом Каримов Бухорога келиб кетгач эртаси куниёқ Ўзбекистон Бош Вазири Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоят ҳокими Самоиддин Ҳусеновдан ариза ёзиб ишдан кетишини талаб қилади ва унинг устидан қилган жиноий ҳаракатлари учун жиноят иши очтиради. Самоиддин Ҳусенов уй қамоғига тиқилиб, унинг ўғиллари ва қариндошлари ноқонуний ҳаракатлари учун ҳибсга олинади. С.Ҳуеновга тегишли бўлган Бухоро шаҳридаги юзга яқин дўкон муҳрланиб, С.Ҳусеновнинг автомобилларни ёқилғи билан таъминлаш шаҳобчалари фаолияти тўхтатилган эди. Бутун Бухоро вилояти аҳолиси бунинг гувоҳи бўлди.

    Бухоро вилоятининг барча районларида қурилаётган янги бозорларнинг барчасидаги дўконлар ўн миллионлаб пулларга сотилиб, давлатга арзимаган миқдордагина тўланаётгани, ортиқча пуллар эса Самоиддин Ҳусеновнинг чўнтагига тушаётгани фош бўлди.

    Бухоро вилоятида бир қатор ўғирланган тракторлар қалбаки ҳужжатлар билан С.Ҳусеновнинг катта ўғли бошқараётган фирма номига расмийлаштирилиб вилоятдаги фермер хўжаликларга сотилган. Биргина Қоракўл туманининг ўзидан ўнга яқин фермер Самоиддин Ҳусеновнинг ўғилларидан қалбаки ҳужжатга эга бўлган тракторлар сотиб олган. Қоракўллик фермерлар Бухоро вилоят Миллий Хавфсизлик бошқармаси тергов изаляторида С.Ҳусеновнинг ўғиллари билан юзлаштирилиб тергов қилинган. Феромерларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсдида уларнинг номини ёзмасликка қарор қилдик. Бироқ фермерлар берган маълумотлар уларнинг ўз овозлари билан Аудио касетага ёзиб олинган.

    Яна С.Ҳусеновнинг ўғли Илҳом Шерназаров билан биргаликда отаси ҳомийлигида Қоравулбозордаги нефт қувурларидан кондесат ўғирлаб келиб ўзига тегишли бўлган Автомобилларга Ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида сотаётгани Ислом Каримовга Мухолифатдаги сайтдан аён бўлган. МХХнинг бу жиноятни кўра туриб кўз юмганлигини билган Ислом Каримов Бухоро вилоятидаги айрим юқори лавозимли МХХ ходимларини ишдан олиб қаматиб юборган.

    Бухоро аҳли орасида Самоиддин Ҳусеновнинг оламшумул жиноятлар билан ишдан олинаётган тўғрисидаги хабарлар тарқалиши Президентлик сайлови арафасида Диктатор Каримовнинг обрўсининг кўтарилишига, халқни кўп гапларни Президент билмас экан деган сафсатага ишонишига сабаб бўлган эди. 9 июлдан бошлаб Бухоро вилоят ҳокими сифатида Самоиддин Ҳусенов ишни қайта бошлади. Халқ ишончи сўнди.

    Айрим маълумотларга қараганда С.Ҳусенов Президентдан яшириб қилган жиноятларига Президентга улуш тўламаган. Жиноятлар фош бўлгач тушган барча фойдани Гулнора Каримовага берган. Шундан кейин Гулнора Каримова С.Ҳусеновни яна вилоят ҳокими бўлиб ишлаши учун отасини рози қилган. С.Ҳусенновни ишдан олиш учун ҳаракат қилаётган Шавкат Мирзиёев ҳокимияти устидан Диктаторнинг иккинчи – Гулнора Каримова ҳокимияти ғолиб чиқади. С.Ҳусенов яна ҳоким.

    Бухороликлар Самоиддин Ҳусеновнинг ишдан кетишига ишонмайдилар. 2001 йилда Давлат Маслаҳатчиси Ўткир Комилов Бухорода фуқароларни ҳорижга ишга юбориш билан алдаб, уларни сўйиб сотиш билан шуғулланаётган фирмаларнинг фаолияти Самоиддин Ҳусенов билан боғликлигини фош қилиб уни уй қамоғида ўтиришга мажбур қилган ва жиноий жавобгарликка тортишга ҳаракат қилган эди. Бироқ чексиз фактлар бўлишига қарамай жиноятчи С.Ҳусенов ишда қолди. Жиноятни фош қилган Ўткир Комилов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бутун Бухоро аҳли ўртасида эса Ёш йигитлар организми органлари билан ўз органларини алмаштирган С.Ҳусеновнинг ишда қолишига сабаб Одам Савдоси билан боғлиқ жиноят тепасида ҳам Ислом Каримовнинг ўзи турган деган тгап сўзлар тарқалган эди. Бизнинг кўпгина одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни ўрганганимизда одам савдоси билан Спикер Эркин Халилов ва ҳаттоки Президент каримов ҳам боғланганлиги гувоҳи бўлганмиз. Юзлаб фактларимиз бор.

    2001 йилда Самоиддин Ҳусенов Собиқ давлат маслаҳатчиси Ўткир Комилов таъқибларидан қутилиб, яна ғолиб ҳам бўлгач Дам олиб ҳордиқ чиқариш учун Карнаварига жўнаб кеттган ва дам олиб қайтган эди. С.Ҳусеновни президент Каримов яна Карнаварига жўнатса ажаб эмас.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz