Ризобек Пятница, 2025-06-20, 18.34.25
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 18 » ЭССЕ
    16.12.01
    ЭССЕ
    Жаҳонгир МАМАТОВ: Ўзбеклар ва ўзбеклар


    3. ИККИ КАРРА “ХОИН”ЛАР

    Шўролар босқинининг илк даврларида ёки иккинчи Жаҳон уруши йилларида хорижга чиққанлар қўшалоқ “хоин”лардир. Албатта, бу қўштирноққа олганимиз каби кўчма маънода. Чунки уларни Совет Иттифоқи, жумладан Ўзбекистон ҳам “хоин”лар, деб келди. Қарангки, уларнинг ўзлари ҳам бир-бирларини “хоинлар”, дер эканлар. Албатта орқаворотдан.

    “Бу одам аввал шўроларга ишлади. Кейин АҚШ разведкасига. Энди эса, Каримовга ишлаяпти. Асл хоин шу бўлади”

    “Ана уни яхши танийсиз-ми, отаси ҳам, ўзи ҳам коммунистлар билан алоқада бўлган. Улардан пул олиб бизни сотиб турган.”

    “Бу одам олим эмас. Ёзганларини ҳеч ким тан олмайди. Тарих бу илм. Бу одамники эса, қуруқ гап. У асли ўзи яшаётган давлатга сотилган. Бўлмаса, коммунистлар ёмон экан, нима бугунги ҳукумат ҳам ёмон-ми?”

    Бундай гапларни деярли ҳар кун эшитиш мумкин. Бугун ўзбек мухолифатининг хориждаги вакиллари бир-бирларини (CНБчи) МХХчи, деб айблашар экан, бу касал янги эмаслигини таъкидламоқчимиз.

    Ҳали вақт келиб улар ҳам қўшалоқ “хоин” бўладилар. Буниси олдинда.

    4. КЕЙИНГИЛАР

    Юқорида аввал ҳижрат қилган ўзбеклар ва бугун тақшқарига чиққанлар нима сабабдан бирлаша олмаганлари сабабларини келтирдик. Хўш кейин чиққанлар ўз ораларида нега бирлаша олмайди, нега тарқоқ ва юзкўрмас бўлиб кетдилар. Менга кўра бунинг ҳам бир қанча сабаблари бор.

    Биринчидан, кейин чиққанларнинг аксарияти мухолифат билан ва ёки мухолиф қараш билан боғлиқ. “ЭРК” ва “БИРЛИК” ташкилот сифатида тобора кичрайиб, кўринмас нуқтага айланиб борсада унинг раҳбарлари ўртасидаги келишмовчилик кучланиб бораверди. Улар бошқаларни ҳам, жумладан ўзларини тарк этган собиқ сафдошларини ҳам бу ботқоқа тортишга уриндилар. Баъзан туҳмат ва баъзан фитна билан хориждагиларнинг орасига қутқу солдилар. Бу ҳолат, бу келишмовчилик бошқаларнинг ҳам ўртасига совуқлик туширди.

    Иккинчидан, отдан тушса ҳам эгардан тушмаслик касали уларни ажратиб, парчалаб юборди. Ҳамма ўзини ақлли, бошқаларни ахмоқ, деб ўйлаши билан бирга, “Бирлик” ва “ЭРК”миз деганлар очиб қўйган ва бошқарган интернет саҳифаларидаги меҳмонлар китоби, форумлар орқали бир-бирига иғво ва туҳматлар қилиш билан овора бўлдилар. На меҳмондорчиликнинг ва на меҳмоннинг иззати қолди. Бу Каримов режимига ҳам қўл келди. Режим одамлари ҳам бу саҳифалардан яхшигина фойдаландилар.

    Тўртинчидан, ўзбеклар қачон бирлашган эдилар-ки, энди бирлашсинлар, деган ёт қараш ҳаммаларига сингиб кетган.

    Ва бешинчидан, дунёдаги барча мухолифларни бир-бирига мухолиф қилгани каби пул бизникиларни ҳам бир-бирга душман қилди. Сен кўп олдинг ва мен кам олдим, деган анъанавий айбловлар уларни асосий мақсад ва ҳаракатларидан устун келди.

    Буларнинг ҳаммаси эса, бир бўлиб, хориждаги ўзбекларни Ўзбекистондан узиб, хорижликларга айлантирди ва улар ўзлари яшаган мамлакатларининг оддий фуқароларига айланиб қола бошладилар. Энди улар тилда ҳар қанча ватанпарвар бўлсаларда, амалда хорижликлар эдилар. Келажакда ҳам улар Ўзбекистонга фақат меҳмон бўлиб, ҳа, фақат меҳмон бўлиб бориб келишларини ҳозирданоқ қўрқмай айтавериш мумкин.

    (Давом этади).
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz