Ризобек Пятница, 2025-06-20, 08.24.08
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 18 » Ватандошнинг айтганлари
    18.27.57
    Ватандошнинг айтганлари

    Кўзи сўқир одам зулмбошни қандай таниди?

    Бугун Ўзбекистонда зулмбош Каримов ҳақида латифалар жуда кўпайган.Кеча телефон орқали мулоқотда бўлганим Ватандош суҳбатимиз давомида ана шундай латифалардан бирини айтиб берди.
    Ҳозир ватандош билан умумий суҳбатимизни,сал қуйироқда эса у ҳикоя қилган латифани келтирмоқчиман.
    Ўзбекистонда "янги ҳўкизлар" пайдо бўлгани хусусида Ватандалик пайтда ўзим ҳам эшитгандим."Янги ҳўкизлар" Ўзбекистондаги порахўрлик маҳкамаларида ишловчилар-у ва уларга яқин бўлган қариндош-уруғ,ҳамтовоқлари."Янги ҳўкизлар" Тошкентнинг Ўрикзор даҳасида бири биридан ҳашаматли уйлар қуриш мусобақасига киришган.Ҳашаматки қўяверасиз.Айримлари ҳатто лифтда кўтарилиб тушадиган ускунагача ўрнатишибди.Буни уларнинг иншоотларида вилоятлардан келиб ишлаган мардикорлар қурганлари-ю,кўрганлари ҳақида ҳамқишлоқлари даврасида ҳикоя қилиб юришади.Ҳўкизлар казо-казо жойларда ишлаши-ю ва қандайин айшу ишратга берилишгани,айрим йигитлар эса ҳатто улар билан бирга-бирга хуфя ишратларда иштирок этганларини ҳам яширишмайди.Аксинча бундан мағрурланиб ҳам қўйишади.
    Ажабмаски,зулмбош четдан борганларга "қаранг одамларимиз қандай кошоналарда фаровон яшашяпти",дея кўз-кўз қилаётган бўлса.
    Аслида у маҳаллага оддий одамлар яқин боришолмайди.Узоқдан суқланиб қарашлари ҳам хавфли,дейишади.Чунки у мавзеда зулмбошнинг хўкизлари яшайди-да.Хўкизлар у томонга оралаб қолган кишини ҳибс этиб, бошига ҳар балолар ёғдириши ҳеч гапмас.
    "Янги ҳўкизлар" ўзларининг ҳўкиз,деган номларидан ор қилишмайди.Аксинча улар узоқдан узун қулоқ гаплардан "ҳўкиз",дея атаётганларини эшитишса,хурсанд бўлишаркан:"Хайрият мен ҳам ҳўкизлар сафига қўшилганимни эътироф этишяпти",деб.
    Энди у ҳўкизлар кимнинг ҳисобига бўрдоқига айланишмоқда?Шу ўринда ватандош айтган латифа айнан шу саволга жавобдай.Мана сиз ҳам эшитингга.
    Кўчада тиланчилик қилиб кун кечирадиган,икки кўзи кўр киши эрталабдан кечгача садақа йиғиб,тўплаган чақаси нечта нонга етишини салмоқлаш учун,халтача-ҳамёнини боши узра отиб ўтирар экан,иккинчи-учинчи бор салмоқлаб отгач ҳадеганда қўлига қайтиб тушмабди.Шунда у тепасида кимдир турганини пайқаб дермиш:"Ие,зулмбош қайтиб бер садақа- чақаларимни".
    Шунда зулмбош:"ие,кўзинг кўрку мени қандай танидинг",дебди...
    Ана шунақа. Ватандошлар зулмбошу ва унинг хўкизларини кўзни чирт юмиб ҳам танийдиган бўлиб кетишган...

    Ватандошнинг айтганларини оққа кўчирувчи Ризо ОБИД.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz