ИНОЯТОВ ПРЕЗИДЕНТ БЎЛА ОЛАДИМИ?
САВОЛ׃ Ўзини президентликка номзод деб атаётган
Абдулло Тожибой ўғлининг СНБ раиси Иноятов президентликни тортиб
олмоқчи деган хабарини “Туронзамин” бу жиддий эмас деб ёзибди. Лекин бу
ҳақда бошқа жойларда ҳам ёзишмоқда. Шамол бўлмаса дарахтнинг учи
қимирлайдими? Нима деб ўйлайсиз-Иноятов президент бўла олмайдими?
(Абдухолиқ).
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Менинг шахсий қаноатимга кўра, ЙЎҚ!
МХХ раиси Рустам Иноятовнинг битта қутулиш йўли бор, у ҳам бўлса Зокир
Алматов каби саломатлигини баҳона қилиб ўйиндан чиқиб кетиши мумкин. Бу
ҳам Каримовга боғлиқ. Агар у истаса Иноятовни янги қурилган қамоққа
юбориши ҳам ҳеч нарса эмас.
Ҳатто президентликка йўл очилгудек бўлса ҳам Иноятов бунга журъат қила
олмайди.Чунки у мамлакатдаги ички аҳволни ҳаммадан яхши билади, буни
тузатишга кучи етмайди ва ёрдам учун Ғарбга ҳам чиқа олмайдиган
вазиятда. Бунинг устига 64 ёшли Иноятовнинг саломатлиги ҳам фалон жойга
бориб қолганини айтишмоқда.
Шундай экан, ҳали Зокир Исаев, ҳали Абдилло Тожибой ўғли ва
бошқаларнинг исёнкорона мактублари кимга хизмат қилади? Менимча,
Каримовга.
Тасаввур қилинг, чет элдаги бир мулозим Абдилло Тожибой ўғлининг
мактубини олди. Ваҳимага тушади. Бу одам энди қамалиб кетади деб
ўйлайди. Аммо унга ҳеч нарса бўлмайди. Бу ҳол бир кишининг эмас, бир
неча кишининг мисолида айланавергач, унинг Каримов ҳукуматига
симпатияси пайдо бўлади. Чунки сўз эркинлиги таъминланган ўлкаларда ҳам
бундай мактублар билан чиқиш катта муаммоларга омил бўлишини у билади.
Менимча, Каримовнинг командасига мана шу керак.
|