Ризобек Пятница, 2025-06-20, 20.10.30
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 19 » Сиёсий латифалар
    00.37.55
    Сиёсий латифалар
    Ярим йиллик ҳисоботни қарар экан, Алдаркўса Бош вазирга׃
    -Ҳамма ёқни “ошди”, “ошди” қилиб юборибсан-ку!-деди.
    -Ўзлари устоз, биз шогирд…
    -Тилинг бурро бўлиб қолибди, энди сени “кимошди”га қўйсам “ошди”, “ошди” бўлиб кетарсан-а?
    -Йўғе… сиздан ошиб ўлибмиз-ми, устоз!

    * * *
    АКАНГ ҚАРАҒАЙ

    -Ўқидингми, баъзи мухбирлар “Оқ Сарой қаерда?” деб савол беришмоқда?-деди Алдаркўса жаҳл билан маслаҳатчисига.
    -Ўқидим, баъзилари Оқ сарой Шаҳрисабзда деса, айримлари Қаршида дейди, Самарқандда деганлари ҳам бор.
    -Сен бўлсанг лом-мим демай қараб ўтирибсан! Оқсарой Тошкентда-ку! Уни Амир Темур эмас, аканг қарағай қурдирган, ҳамманг чаласавод бўлиб кетдинг!

    * * *
    ЙЎҚ!

    -Кеча ғаллакорларга махсус табрик юбордингиз, уларни мисли кўрилмаган хирмонларни тикладингиз деб мақтадингиз, лекин ҳамма ёқда қўшиб ёзиш, омборлар бўм-бўш…-деди хотини Алдаркўсага.
    -Қачон омборларни бориб кўрдинг?
    -Омбор бўлса бориб кўраман-да!
    -Омбор йўқ бўлса, нега уни бўм-бўш деб валдираяпсан?
    -Уф! Сизга бир нима деган одам балога қолади. Йўқ нарса бўш бўладими, тўла бўладими?
    -Ахмоқ, йўқ нарса йўқ бўлади!
    * * *
    “ЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?”
    -Биттаси қамоқларимизда 70 минг одам ётганини айтиб юборибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
    -Ётибди деган бўлса яхши. Дарҳол бундан фойдаланинглар. Шунча одамга кийим керакми? Озиқ-овқат керакми? Хизмат керакми? Ҳаммаси пул. Мана олтинлар қаерга кетмоқда!
    -Биз ўша гапни айтиб юборган одамни 70 минг биринчи қилиб рўйхатга олсакмикан деб тургандик…
    -Ўзи қандай? Соғ-саломатми? Конларда ишлатса бўладиганми? Қийноқларга дош берадими? Бир ҳафта овқат емаса ўлиб қолмайдими?

    * * *

    УЯТСИЗ
    -Нурсултон иккинчи куёвини ҳам айблай бошлабди, иккинчи қизини ҳам ажратиб олмоқчи шекилли,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
    -Бу одамда уят деган нарсанинг ўзи йўқ экан.
    -Ҳа, жуда уятсиз экан, дунёга шарманда бўлди.
    -Уяти бўлса биз нима қилсак шуни такрорлайдими?

    *          *           *
    КЕЛАЖАК
    -Россияда сайловлар адолатли ўтиши жуда муҳим масала. Матбуот ҳам эркин бўлиши керак. Айниқса судлар эркин бўлиши шарт. Бу Россиянинг келажагини белгилайди. Россиянинг келажаги –демократия бўлиши керак!-деди Алдаркўса урус журналистга суҳбат бераркан.
    Кечқурун хотини унга׃
    -Дадаси, эрталабки гапингизни эшитган ўзимизникилар нима дейишар экан?-деди.
    -Ахмоқ, ўша ўзимизникиларнинг ғамини еб шундай дедим. Ўзинг айтдинг-ку, улар барибир Россияга кетишади, деб…

    Манба:"
    Туронзамин"
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz