Тўрабек Сано
«Бирдамлик» харакати аъзоси.
Эрталаб будильникнинг жиринглашидан уйғониб кетдим.Соат ўнта кам олти.
Бугун қадирдон юртдошим билан “Миграция хизмат департаменти” идорасига
боришим керак. Юз-қўлимни ювиб, нонушта қилдим ва керакли ҳужжатларни
сумкамга жойлаб йўлга отландим. Бишкек шахрида ҳамиша йўловчилар билан
лиқ тўла бўладиган маршурткалардан бирига миндим. Тонг шабадаси эсиб
турган бўлса-да, одам кўплигидан маршурканинг ичида нафас олиш
қийин.Ҳайдовчи бироз тезликни оширган эди,хайриятки очиқ деразалардан
кираётган ҳаво нафас олишни бир оз енгиллаштирди. Мен бугун бажаришим
зарур бўлган ишларни бирма-бир хаёлимдан ўтказиб режалаштира бошладим.
Навбатдаги автобекатлардан бирига яқинлашганда, ҳайдовчи кутилмаган кескинлик билан тормозни босди.
Маршуртка кескин тўхтади….
Тик турган ҳолда кетаётган йўловчилар қалқиб кетди.Ҳаммани
йўловчилар йўлга қаради. Маршуртканинг олдида тиламчи аёл қўлидаги эски
темир идишда исириқ тутатиб ҳайдовчидан садақа сўрар эди. Ҳайдовчи ўз
тили бўлмиш қирғиз тилида сўкиниб 1 сом берди.Тиламчи аёл соф ўзбек
тилида
–“Оллоҳ рози бўлсин.Оллоҳ ишларингизга мададкор бўлсин” –деб
маршуркадан узоқлашди. Манзилига етиб келган йўловчилар шу бекатда
тушиб қолишди.Мен ҳалиги тиламчи аёлни кузата бошладим.У кейинги
маршуркаларнинг ҳайдовчиларининг олдига борар,умид ила зорланиб,ялиниб
1 сомдан пул йиғарди.Миллати ўзбек бўлган бу каби аёллар Бишкекда
талайгина.
Мен юртдошимни Ўш бозори олдида кутиб олдим ва иккаламиз ўзаро
суҳбатлашиб йўлга тушдик.Юртдошимга йўлда содир бўлган воқеани айтиб
бердим.
–“Тошкентда ҳам тиламчи аёллар кўп бўлса керак, тўғрими?” – сўрадим юртдошимдан.
–“Сон–саноғи йўқ. Бишкекда камроқ экан.Тошкентда кеч тушиши билан
чорраҳалар тўлиб кетади.Бир қадам ҳам юриб бўлмай қолади. Ҳар қадамда
аёллар,ёшгина қизлар ва гўдаклар умидли нигоҳ ила сенинг нимадир
беришингни кутади. 10 сўмлик темир танга берсанг – хурсанд бўлиб
қолади, 25 –сўмлик темир танга берсанг қувончи ичмга сиғмай сени узоқ
дуо қилиб қолишади.”
Юртдошимнинг бу гапи мени карахт қилиб қўйди.Ҳаёлан 25–сўм неча цент
бўлишини ҳисоблай бошладим. 1$ = 1266 сўм, демак 1 цент 12 сўм.
Ноиложликдан тиламчилик қилаётган ўзбек гўдаги ёки қизи кунига 100
кишидан садақа олишга “мувафақ” бўлса – 1 доллордан кўпроқ пул топган
бўлади.Халқаро меёрларга кўра,ҳар бир шахс кунига 3 доллордан кам пул
топса – у қашшоқ ҳисобланади.Ёнимда мен билан бирга кетаётган, менинг
фикру хаёлим бошқа ўй билан банд эканлигидан хабарсиз ҳолда нима
хақдадир гапириб бораётган юртдошимни тўхтатдим.
–“Тошкентда ўртача ойлик қанча?”
Тўсатдан берилган саволимни эштгач “50 000 сўм” –деди ва йўлида давом этди. Шахдам одимлар ила илдамлаб борар экан
“Нимага сўрадинг” –деб сўради.
–“Тошкентда ойига 100 000 сўм топаётган одамлар ҳам ҳалқаро меёрларга кўра қашшоқ ҳисобланади”
–“Мен буни биламан”
Одимларимиз беихтиёр сустлашди. Негадир юртдошим. жим бўлиб қолди, мен ҳам гапиришни истамасдим.
“Нега? Нега ахир?” –деган савол мени фикру хаёлимни эгаллаган эди.
Орадаги сукутни бузимоқчи бўлдим ва “юринг “чалоп шоро” ичамиз” –дедим. Биз “чалоп шоро”сотаётган сотувчи қиз томон юрдик.
–Чўнг қиз “чалап шоро” бериб койчу.
Менинг гапимни эштган қиз “канча, бирдибу?” –деди.
–“Жўқ..Экини.Кичине”
Биринчи стаканни юртдошимга узатдим,иккинчи стаканни ўзим олдим. “Чалап
шоро”ни ичиб пулини тўламоқ ниятида чўнтагимни ковладим. Шу вақт
қулоғимга соф ўзбек тилида айтилаётган гаплар қулоғимга чалинди.
– “Худо хайрингизни берсин.Оллоҳ ҳамиша мададкорингиз бўлсин”
Елкам оша орқага қарадим. Ўрта ёшлардаги қорачадан келган аёл қўлини
менга чўзиб садақа сўрарди.Ёнимдаги юртдошим ўзбеклиги билиниб турган,
умидли кўзлар ила боқиб садақа сўраётган аёлни саволга кўмиб ташлади.
–“Қаердансиз”
–“Самарқандданман”
–“Бу ерларга келганингизга кўп бўлдими?”
–“Икки йилдан ошди”.
Мен сотувчи қизга “Чалап шоро”ни пулини бердим ва Ватанимдаги вазиятни
билсамда, нима деб жавоб беришига қизиқиб Бишкекда келиб тиламчилик
қилаётган аёлдан сўрадим
–“Самарқандда тирикчилик қилсангиз бўлмайдими?”. Савол билан бирга 5–сом пул ҳам бердим.
Пулимни олиб:
–“ Самарқандда фермерлар,мактаб деректрлари даже биргадрла қийналияпти.Биз қандай тирикчилик қиламиз?” –деди
Мен бошқа савол бермадим.Мени жим қолганимни кўриб юртдошим савол бериа бошлади.
–“Қирғизистонда қоласизми ёки бирор жойга кетасизми?”
–“Қоламан бу ер яхши.Одамлари бойроқ Ўзбекистонга нисбатан. Катта қизим ногирон бўлмаганда Олма–ота кетардим”
–“Олма–ота бу ердан яхшироқми?”
–Ҳа яхшироқ.одамлари жуда ҳам бой,лекин нарх–наво қимматроқ”.
–“Ватанга қачон қайтасиз?” Аёл секингина “билмасам” –деди. Мен юртдошимга соатни кўрсатдим.
–“Майли хафа бўлманг.Оллоҳ ҳоҳласа ҳаммаси яхши бўлиб кетади”.
Биз яна бир оз юриб Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар министирлигига
қарашли “Миграция хизмат Департаменти” идорасига кириб идора ходимасига
вазиятни тушинтирдик.Яқинда келган юртдошимга “бошпана изловчи шахс”
мақоми берилишини сўрадик.Ходима ариза ёзишимизни, ариза кўриб
чиқилишини, агар ҳақиқатдан ҳам босимлар ва ноқонуний айибловлар қўйиш
содир этилган бўлса албатта “бошпана изловчи шахс” мақоми берилишини
айтди.Биз аризани ёзиб бердик ва эртага яна келишимизни айтиб имкони
борича тезроқ мақом беришларини илтимос қилиб идорадан чиқдик.
Анчавақтгача жимгина юрдик.
—“Гапир”-деди юртдошим.
—“Нима ҳақда”
—“У ёқ –бу ёқдан”
Қўлим билан аввал ғарб томонни кўрсаттиб, кейин шарқ томонни кўрсатиб:
—“У ёғи Ўзбек феодализими, бу ёғи Хитой тоталитар тузими” —дедим.
—“Мен ҳам биламан буни.Бирор мавзуда гаплашиб кетайлик дегандим”.
—“Тўхтанг!”. Юртдоши тўхтаб савол маьноли кўзлари билан менга қаради.
—“Мен Ўзбекистонда вазият оғирлигини биламан, лекин айтинг, наҳотки
мактаб директорлари-ю фермерлар ҳам амаллаб тирикчилик қилаётган
бўлса?” Юртдош саволимга дарҳол жавоб бермади.Бир оз сукутдан сўнг
хўрсиниб деди:
—“Биласанми Ваҳшишорда, Шўрчида одамлар ёз мавсумида фақат ва фақат
равоч еб тирикчилик қилишади. Шу мавсумда бир оз пул тежади ва ўша
тежаган пулига ун олиб қишга сақлаб қўйади.Қишда равоч ўрнини нон
эгаллайди.Бечоралар қуруқ нон билан қишдан чиқишади.Ҳар йилги қишдан
чиқиб олиши, қуруқ нон еб бўлсада қишдан чиқиб олиш улар учун улкан Бахт.У
ерда яшаётган айрим одамлар аёллари билан яқинлик қўйган. Сабаб:
эркаклар умуман калорияли маҳсулот емаётганидан шу ишларга ҳам ярамай
қолган. Оёқларини зўрға судраб юришади. Болакайлар нонга тўйса қувончи
ичига сиғмай, хурсанд бўлиб бу қовончини ўртоғларига айтиб мақтанишади.
Бу гапларни эшитиб баданим жимирлаб кетди. Оёқларимда мадор
қолмади.Турк тадбиркорларига қарашли “BETA STORES” савдо маркази
олдидаги ўриндиқларнинг бирига бориб ўтирдим. Юртдош ҳам келиб
ўтирди.Кўзларимни юмиб ўриндиқ суянчиғига бошимни қўйдим. Секин
шивирлаб Яратган Эгамдан сўрадим:
—“Оллоҳим нима айбимиз нима гуноҳимиз не?”
Бир оз ўзимни босиб олиб юртдошданга юзландим:
—“Ака ёшингиз мендан анча катта экан, демакки хаётий тажрибангиз ҳам кўпроқ.Менга айтинг нима қилсак ҳалқимиз озод бўлади?”
—“Сен билан мен нимани ҳам ўзгартира олардик? Қолаверса Ўзбек ҳалқига бу ҳам камлик қилади!”
—“Нега ундай дейсиз?”
—“Сабабки бу ҳалқ чувалчангдир. Чувалчанг
Овозини бир неча парда юқорилатиб такрорлади, бўғинларга бўлиб
такрорлади. Чу-вал-чанг Биздан нарироқдаги ўтирғичда ўтирган қирғиз
эркаклар биз томонга қараб қўйди.Бу сўз менга жуда қаттиқ тасир
қилди.Ўриндиқдан сакраб туриб ктдим, бўғзимдан отилиб чиқган ҳайқириқни
жон ҳолатда бақириб айтдим.
—“Нега? Нега ундай дейсиз?”
Яқин атрофдаги барча одамлар, “BETA STORES”савдо марказига кираётган
харидорлар,йўловчи рус аёллар ва ҳаттоки Чуй проспектини нари тарафидан
ўтиб бораётган ҳам тўхтаб биз томонга қараб қолди.Бизга яқинроқ бўлган
ўриндиқда газета ўқиб ўтирган,сочларига оқ оралаган кўзойнакл киши
менга яқинлашди.
—“Ҳий САРТ эмне чиқириватасин? Ия, атангни уйубу бул жер?”
Гапирган гапларига “САРТ” ва “Отангни”сўзларини қўшиб ганпиргани
ғазабимга ғазаб қўшди.Қирғиз тилини билсамда атайлабдан ўз тилимда
гапирдим.
—“Отамга тил теккизишга ҳаққинг йўқ сени”
Ҳалиги одам “мени сўкди” - деб ўйлади шекилли,кўзи соққасидан чиқиб
кетгудек бўлиб ёқамга ёпишди.Юртдош дарҳол бизни ажратишга тушди ва
ҳалиги бейкедан кечирим сўради.У мени ёқамни бўшатаркан “Бизнин журтту
САРТтар басиб кетду” —деди.
Биз бу ердан Ўш бозори томонга қараб юрдик.Юртдош вазминлик билан гапира бошлади.
—“Ука сен мени гапларимдан ҳафа бўлма.Мен айтган гапларимни исботлаб бераман….
Юртдошимни гапи оғзида қолди.
—“Қўй денг,балиқ денг.Чувалчанг ҳам дейсизми?” Юртдош гапини келган жойидан давом эттирди.
—“Ука сен бир нарсани тушунгин.Қўйни сўймоқчи бўлсалар олдин қўрани
ичида у-ёқ бу-ёқга чопиб уни ушлашади.Кейин оёғини боғлашади,кейин
сўйишади.Шунда ҳам қўй жони узилаётганда типирчилаб оёқ қоқади,оёғи
боғланган бўлсада сўнгги марта типирчилаб,оёқ қоқиб тирик қолишга
интилади.
Энди кичикроқ аквариумга солинган балиқни кўз олдинга келтир. Балиқ
каттагина бўлсада биринчи уринишда уни ушлай олмайсан.Иккинчи ёки
учинчи марта уринишда ушлай оласан.Ушлаб олганингдан кейин ҳам балиқ
анча вақт типирчилайди.Қўлингдан чиқиб кетмоқчи бўлади.
Бизнинг ҳалқимиз эса ўлими олдидан типирчилаб ҳам кўрмайди, тирик
қолишга интилиб ҳам кўрмайди.Тирик қолганлари эса Америкадан қайтиб
келиб кундага бош қўяди. (Қўли билан БМТ уйига ишора қилиб гапида давом
этди.)Улар тирик қолиш имконини берганди.Энди менга айт, кўзларимга тик
қараб айт бу ҳалқ Чувалчанг бўлмай нима?”
Мен ҳеч нарса демадим. Нима дейишни, нима гап айтишни билмасдим.
Мен бу мавзуда гапиришни, истамай хаёлларни бошка нарса билан чалгитиш
максадида юртдошимни «Тоголок Молдо» паркига боришни таклиф этдим.
Юртдошим:
–«Бўпти кетди»-деб кўйди.
Биз Панфилов кўчасига бурилдик. Бир оз юриб Москва—Панфилов кўчалари
кесишган йўлдан ўтиб бораётганимизда олдимиздан «Nexia» автомобили ўтиб
кетди. Юртдош Бишкек шахрига якинда келган эди. Шунинг учун «Nexia» бу
ерларга хам етиб келибди-да»–деб кўйди. Мен етиб келганига анча
бўлганини, «Tiko» ва «Damas» лар хам тез-тез кўзга ташланиб туришини
айтдим.
Сухбатимиз яна Ўзбекистондаги бугунги вазиятга бурилди. Юртдошим хар
бир айтаётган гапларини исботлаб, факт ва далиллар билан гапирардики,
менда имконки колмасди рад этишга ёки инкор этишга.Мен 1 йилу икки ой
илгари ўз ватанимдан чикиб кетган эдим. Ўша вактларда хам
Ўзбекистондаги вазият жуда огир эди. Лекин юртдошимнинг гапларидан,
айтаётган сўзларидан шу нарса маьлум эдики, 2006-йилдагига нисбатан
2007-йилда ахолининг турмуш даражаси бир неча бараварга огирлашган эди.
Мен бу мавзуда сухбатлашишни истамай колдим ва юртдош билан эртагача хайрлашдим.
Ўйга кош корайганда келдим. Ошхонада кирдим. Стулга ўтириб ўйланиб
колдим. Халкимизнинг нега бунчалик хор булгани хакида ўйлардим.
Номигагина мустакил эьлон килиб аслида мустахкам куликни бошкараётган
конхўрдан качон кутилишимиз хакида ўйлардим.
Нималаргадир жавоб топгандай бўлдим. Нималаргадир жавоб тополмадим.
Ўрнимдан туриб кийимларимни алмаштирдимда картошка арчиб кечки овкат
таёрлай бошладим. Шу ишлар билан машгул бўлганимда хам бир сўз миямда
айланаверди. чувалчангдир. Чувалчанг Беихтиёр деворга осиглик соатга
кўзим тушди. Соат 9:30 Ўй-хаёллар билан бўлиб бир соатлик ишни икки
ярим соат чўзиб юборибман. Ишни тезлаштириб соат 10:00 га тугатмокчи
бўлдим, лекин улгирмадим.Соат 10:00 да кўшни хонадаги радиопрёмникни
куйиб керакли тулкинларга тўгирладим-да, ошхонага келиб ишни давом
эттирдим. Радиопрёмникдан таниш овоз янгради:
–“Бу “Озодлик” радиоси. Тошкнтда соат туккиз.”
“Озодлик” радиоси мухбири Фарух Юсуфий бугунги кун эшиттиришлари
сарлавхасини айтаётганда кулогимга гайри-табиий бир сўз чалинди.Юмушни
тезда тугатиб келдимда диккат билан эшиттиришга кулок солдим. Хабарлар
ўкиб булинганидан сўнг асосий мавзуга ўтилди ва Мытищи шахридаги
бозорда, озик-овкат махсулотлари сакланадиган кутилар ичида ётиб юрган
ўзбек мардикор бошпаналаридан махрум килингани хакидаги хабар
янгради.Бу хабарни эшитиб, ўзбеклар шу кадар хор булганини эшитиб,
хўрлигим келди.Мардикорлар бу кутилар ичида яшаш учун бозор
маьмурларига пул тўлашган, ялиниб-ёлворишган. Маьмурлар рози булишган.
Энди эса уларни курпа-тўшакларини кути ичида улоктириб
ташлаб:“Йуколинглар кутилар бузилади”—деб мардикорларни бошпаналаридан
махрум килишибди. Радиопрёмникни ўчирдим.Кийимларини хам ечмасдан
ўзимни кроватга ташладим.Ёш бола булиб колгим, ўкириб-ўкириб йиглагим
келди. Миямда бир суз айналарди:
—“Сабабки бу ҳалқ чувалчангдир. Чу-вал-чанг……………………………………
Эрталаб будильникнинг жиринглашидан уйғониб кетдим.Соат ўнта кам олти.
|