Ризобек Суббота, 2025-06-21, 17.21.32
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 20 » Диктаторлар нима билан машғул?
    02.04.55
    Диктаторлар нима билан машғул?

    Путин ўйинга тушди,Лукашенко КГБни "тозалади",Каримовчи?

    Эҳтимол бу чизгиларим ёзилмасди,агар кеча суҳбатдош бўлган танишим "Каримов жиноятларидан виждони қийналаётгандир-а?",деган саволни бермаганида.У шу саволни бергач ўйлаб ўтирмай жавоб бердим.Зулмкорларнинг ўзи асли виждонсизку.Виждон бўлмагандан кейин нимаси қийналади?Улар бошқаларга нима бўлади ёҳуд не кўйда азоб тортади барибир,тахтда ўтирса бўлди.
    Кейин виждонсиз диктаторлар бугун нима билан машғул бўляпти,деган савол туғилди.Шу саволдан келиб чиқиб,ОАВларни кузата бошладим.
    Бугун диктаторларга оғалик даъвосидаги,Каримовга ўхшаганларни она товуқ каби қаноти остига олган Путин Мордова Автоном Республикаси пойтахти Саранск шаҳрига бориб,уларни Ўрисия ҳеч қачон ёлғизлатиб қўймаслиги тўғрисида лақиллатиб,ҳатто мордов қизлари билан рақсга тушди.Диктаторлар кейинги пайтда ҳар томонлама ўйинчиларга айланиб бораётгани ҳаммага аён бўлиб қолди.Каримов ҳам Андижонда қон тўкиб,Кремлга келиб Путиннинг рақс мактабидан дарс олгач, Хоразмда муқомлар қилганига кўп бўлмади.Унинг рақсларини кўриб айримлар: унинг авлоди раққоссалар бўлганми,деганлар ҳам бўлди.
    Ҳа,айтгандай зулмбош Каримов ҳақида яна бир нима айтгунча,сарлавҳада айтганим Лукашенконинг бугунги тозаловидан чизай.
    Лукашенко бугун диктаторлар ичида ном қозонганлардан бири,аммо барибир Каримовга етиши қийин бўлса керагов.Лекин Лукашенко бугун Белорус Давлат Хавфсизлик Комитети маҳкамасига тасир-тусир билан кириб келдида:"Мен бугун ДХҚга фалончини тайинладим.Чунки аввалги ДХҚ шахсий таркиби Белорус хавфсизлигини чўпонларчалик ҳам қўриқлай олмаяпти",дедида Белорус ДХҚ раиси ва унинг ўринбосарини лавозимидан бўшатганини айтди.
    Диктаторларнинг тупроғини бир жойдан оладими,дейман.Сал ғивир-шивир бўлган жойда пайдо бўлиб,у ё бу лавозимдорни ё ишдан бўшатади ё қамоққа ташлайди.Гўёки мамлакатда тартиб ўрнатаётгандай.Аслида бундай қилишдан мақсад нима,десангиз харомдан тўйинқараган ҳамтовоғини "сан энди еганингни ҳазм қилиб тур,анови оч бит тўйсин",дегандай ўйин холос бу.Бўшатилган шумғиялар бугун бу ёқдан юлиниб,эртага бошқа бир жойдан бош кўтариб чиқаверади.
    Бунга мисоллар кўп.Масалан,Каримов бир катта йиғилишда Ўзбекистон ғалла-дон компанияси раиси ўринбосарини ўғри,фалон миллионни ўзлаштирган,деганди.Орадан кўп вақт ўтса ҳам майли,узоғи бир ой ўтмай ўша ўзи ўғри атаганини "Ўзғалладон" раиси,аввалги раиси Икром Нажмиддиновни эса бир ойча қишлоқ ва сув хўжалиги вазири,сўнг Наманган вилоят ҳокими этиб тайинлади.
    Ёдингизда бўлса Ўзбекистон Прокурори бўлган Бўритош Мустафоевни порахўрликда айблаб ишдан ҳайдаганди.Охирги сайловларда Мустафоев Марказий Сайлов Комиссияси раиси,кейинроқ Олий Суд раиси бўлди.
    Ана энди ўша юқоридаги суҳбатдош айтган виждон тўғрисидаги гапга қайтсак.Диктаторларда виждон бўлмаган ва бўлмайди.Ишонаверинг.

    Ризо Обид.




    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz