Ризобек Пятница, 2025-07-25, 04.04.12
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 20 » ШЕЪРИЯТ
    22.13.44
    ШЕЪРИЯТ

    ЮСУФ ЖУМА

    Ҳаёт тилка юрагимдан оғриқ бўлиб кечмоқдасан

    Қадимда бир элатда
    Диллар ғамга тойрилган.
    Шомга эрга текканлар
    Тонгда эрдан айрилган.

    Худо урган элатни
    Дучор этган заволга.
    Водариғ, эркаклари
    Ярамаган аёлга.

    Орсиз, жоҳил қавмни
    Тириклай гўрга тиққан.
    Шу боис аёлларин
    Бари хорижга чиққан.

    Бизда ҳам номус қушин
    Қанотлари қайрилар.
    Шомга эрга текканлар
    Тонгда эрдан айрилар.

    Юрагимни дунёнинг
    Ғамлари сиқаётир.
    Ўзбекнинг аёллари
    Хорижга чиқаётир.

    ХХХ

    Ҳаёт тилка юрагимдан оғриқ бўлиб кечмоқдасан
    Оҳ, азобда ажалдан ҳам ортиқ бўлиб кечмоқдасан.

    Ўлим қадрин билсин дея яратгандир сени фалак,
    Ҳар юзимдан милён қонли ариқ бўлиб кечмоқдасан.

    Йўлинг сариқ, рўйим сариқ, сариқ ҳатто устихоним,
    Жигаримдан, кўзларимдан сариқ бўлиб кечмоқдасан.

    На нажот бор, на мурод бор, сендан енгил бир мамот бор,
    Ёриқ-ёриқ пешонамдан ёриқ бўлиб кечмоқдасан.

    Ҳар даминг минг дўззах бўлди, ёр беишқ дили ях бўлди,
    Юсуф учун маргдан ортиқ оғриқ бўлиб кечмоқдасан.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz