Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Июль » 20 » Чизгилар
|
Мен ҳам ширин сўзлар айтгим келади
Мен ҳам ширин сўзлар айтгим келади.Аммо айтолмайман.Чунки мен билган миллат заҳру заққум ютаётганини билиб туриб қандайин ширин сўзлар айтай.Мен ҳам гўзаллар тавсифида ғазаллар битгим келади.Аммо миллатимнмнг гўзаллари фаҳшга кириб кетаётганини кўриб туриб, қандайин уни васф этаман.Мен ҳам тўйиб-тўйиб йиғлагим келади.Аммо миллатимнинг бари кўзёшдан бошқа нарсанинг уддасидан чиқолмаётганини кўриб туриб,мен ҳам уларга қўшилиб йиғлоқилик қилиб ўтиролмайман. Мен миллатни йиғидан тўхтатишга уринаман,аммо уддасидан чиқолмаётганимдан ўкинаман. Доҳийлар кўпайиб кетди.Кел бундоқ қилайлик,десангиз,"ҳа-я,тўғри айтасиз",дейдида орқасини ўгириб,"буни ўзим ҳам билар эдим",дея доҳийлик даъвосига ўтади.Доҳийлик кўчасига киради-ю,сўнг унинг этагини топа олмай аланглаганча тураверади.Эҳ,гангирбош доҳийваччаликка даъвогар,сен доҳий бўлиб туғилмагансан.Кеча эдинг қашқирлар галасида қўй-қўзиларни овлаб, суяк илинжида юрганинг,ахир қашқир қачон шер бўларди,деганларидай сен доҳий бўлолмайсан,дегим келади.Дейман ҳам.Аммо афсус у доҳийвачча буни эшитмайди.Эшитса ҳам ён бергиси келмайди.Мен нима дея оламан,"ҳа бу кунингдан баттар бўл,ҳайвонот боғидаги шер бўлишинг мумкиндир,бироқ озод шер бўлолмайсан". Ҳа,мен ҳам ширин сўзлар айтгим келади,аммо айтолмайман.Мен ҳам чалқанча ётиб олиб ойга қараб орзуларимни айтгим келади,аммо айтолмайман.Ахир гўдаги қон ютаётган миллатингни кўриб туриб,ёрнинг васли-ю,фироқларидан сўзласам тилларим қотиб қолмайдими? Йўқ.Қотиб қолмайди.У сўзлар юрагимнинг тўрида кул босган чўғ каби ёндириб ётибди.Мен уни титкилаб ярасини янгилай олмайман.О,мендаги муҳаббат,о мендаги висолга ташналик.Унинг оловлари.Унинг гулханини ҳеч ким,ҳеч қандай нарса билан ўчиролмайди.Яхшиси у туйғу кул остида тураверсин.Мен уни айтмайин,атамайин.Мен халқнинг дардини,миллатнинг дардини айтайин.Бошқа ҳеч бир сўз айтолмайман.Ёр,дерман,онам дерман,демакки билинг - Ватан дерман!
Ризо Обид.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|