Ризобек Суббота, 2025-06-21, 02.14.41
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 20 » АДАБИЁТ
    23.01.19
    АДАБИЁТ
    Жаҳонгир МАМАТОВ:Ўзбеклар ва ўзбеклар

    7.ДАРСДА

    Ўзбек тилидан дарс берар эканман, маданиятлар ўртасидаги ана шундай фарқлиликлар ҳақида гаплашсак, талабам׃

    -Америкада ҳар жойда ҳар хил, мамлакатнинг ичкарисига кириб борсангиз сизларнинг маданиятдаги каби меҳмондорчилик, иззат икром бор, -деди.

    Дарҳақиқат, беш бармоқ бир бўлмаганидек, муҳожирлар мамлакатида ҳам ҳамма ҳар хил эди. Масалан, шу талабамнинг ўзи ҳам. Мен дарс берган жойда синфда талаба бир ёки икки нафар бўларди. Тилни тез ўрганиш учун улар якка тартибда дарс олишни истардилар. Мен тушлик овқатни уйдан олиб келардим. Тушликка чиқишимиз билан у келиб овқатимга қараб турарди, ўзбекчилик ёддан чиқармиди,

    -Қани марҳамат,- дейишим билан у менинг овқатимни ей бошлайди. Мен эса, ийманиб қараб тураман. Кейин овқатни кўпроқ олиб келадиган бўлдим. У олдин мен билан овқатланади, кейин эса, кўзини лўқ қилиб ўзиникини ей бошлайди. Берса ҳам кўнглим тортмайдию лекин индамагани алам қилади. Ҳа, эртага кўрасан, деб қўяман, лекин эртасига “марҳамат” деб юборганимни ўзим билмай қоламан. Маданиятлар ҳақида гаплашганимизда эса, у Американинг ичига борсангиз худди сизга ўхшаб, қани бизнинг овқатдан ҳам татиб кўринг, дейдиганлар кўп, дейди.

    Олти ой ана шундай ўтди. Ёлғон бўлмасин , охирги кунлар эди, у бир олмани икки бўлиб ярмини менга узатди. Хурсанд бўлиб кетдим. Олиб ейман десам, пўсти арчилмагани у ёқда турсин ювилмаган ҳам экан. Дўконда ёпиштирилган ялтироқ қоғозчасини кўриб, буни ювиб келай, кейин ейман, деб ташқарига чиқиб кетдим. Олмасини улоқтириб синфга қайтиб кирганимда у׃

    -Бекорга овора бўлдингиз, домлажон, мен буни ювиб, кейин сотишадиган дўкондан олганман,- деди.

    -Ўзбекистонда ҳам мамлакатнинг ичига борсангиз олмани ювиб, кейин сотадиганларни кўриб қоласиз,-дедим киноя билан. Лекин кинояни тушунадиган бормиди?

    8. ГЎШТ ОЛАРКАН

    Каримжон Америкага келганда боши айланиб қолди. Дўконга борса гўштнинг юз хил нархи бор. Масалан, мол гўшти калла қисмидан дум қисмига қадар турли-турли баҳоларда сотилар экан. Ҳаммасининг ўз номи ва ўз баҳоси бор. Бунга “тиши” ўтмаслигини тушунди-да энг арзонини қидирди. Арзони қийма гўшт экан. Нархи 1 доллар 58 сент. Келган мамлакатидаги нарх билан солиштирди. Арзон тушгандай бўлди. Демак, қимматроғини олсам, бўлади, деб ўйлади у. Хуллас, ўртачасидан бирини танлади. Лекин гўштнинг оғирлиги тахминидан енгилга ўхшарди.

    Бу қисталоқлар тарозидан урган кўринади, деб бошқаларига қаради. Бу ҳамммасидан ҳам уриб қолишганга ўхшайди деб ўйлади. Бориб жанжал қилай деса, тил билмайди. Олмаса, бугун меҳмон келадиган. Дардини ичига ютиб, олиб келди. Кечқурун Америкада анчадан бери яшайдиган ўзбеклар хуш келдингизга келишди. У׃
    -Американинг ҳам ўзимиздан фарқи йўқ эканку,- деди,- Бизда қассоблар яшириб уришади, бу ерда эса истаганини ёзиб яна очиқ қўйишар экан.

    -Ундай бўлиши мумкин эмас. Бу ерда бир грамм уриб қолса, харидор дарҳол судга бериб, дўконни шарманда қилиш у ёқда турсин, бир қоп пулини ҳам тортиб олади. Буни махсус қидириб юрганлар бўлади. Шу сабабдан бу ишлар жуда қаттиқ назорат остида бажарилади ва ҳеч ким уриб қолишга журъат қилолмайди,-деди меҳмон.

    Каримжон у деса, бу дейишди, бу деса, у дейишди. Кўрсатай деса, хотини гўштни қозонга солган. Кейин бир зумга ташқарига чиққан бўлди-да уйининг ёнидаги дўкондан гўшт олиб келди.

    -Мана буни тортиб кўринглар, балки дўконни судга берадиган одамлар келмай қолгандир,-деди у киноя билан.-Шу икки кило чиқадими?

    -Йўқ,- дейишди меҳмонлар.-Бу икки паунд. Бир килодан ҳам озроқ. Бир паунд эса, 453 грамм.

    Меҳмонлар ўзининг устидан қаҳ-қаҳ отиб кулишларини кутган Каримжон яна бир ажбаланди.Улардан бири:

    -Бу кунларни биз ҳам яшаганмиз,-деди.- Бу ерда ҳамма нарса биздагига тескари. Ҳеч қаерда нарсалар килолаб сотилмайди, литрлаб, метрлаб ўлчанмайди.

    -Тағин машина олсангиз Ўзбекистондаги каби соатига 80 километр тезликда ҳайдайман, деб ўйламанг. Бу ерда тезлик ҳам мил ҳисобида. 55 атрофида ҳайдасангиз Ўзбекистондаги 80 билан баравар бўлади,-деди меҳмонлардан бири. Бошқаси илова қилди:

    - Ҳали кўрасиз бу ерда ўғлингизни уйлантирганда ҳам солиқ тўлайсиз.
    (Давом этади).

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz