Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Июль » 22 » Бугуннинг гаплари
13.12.23 Бугуннинг гаплари |
Паспортини алмаштиролмайди-ю,фирқани рўйхатдан ўтказоладими?
Эски бир латифа бор.Ўзбек мухолифати бошлари ҳатти-ҳаракатини кузатаркансиз ўша латифа ёдга тушади.Мана ўша латифа: Икки хаёлпараст бор экан.Улардан бири Эшмат кунларнинг бирида Тошматга дебди: овга чиқиб,айиқни қувлаб юриб овлаб,ушлагим бор-да. Тошмат эса шеригига:кетдик ўрмонга,дебди. Иккиси ўрмон оралаб бир-биридан узоқлашиб, ўрмоннинг бошқа-бошқа томонига қараб кетишибди.Аллақанча вақт ўтиб бириси бошқасидан хавотир олиб чақира бошлабди. -Эшмат-о,ҳов Эшмат,-деса,олисдан: ҳов мен бу ёқдаман,дея овоз берибди Тошматга. -Айиқни тутдингми-и-и?-узоқдан туриб сўрабди Тошмат. -Ҳа,туутди-им-дея овоз берибди Эшмат. -Тутган бўлсанг олиб кел бу ёққа-деса Тошмат,Эшмат:борардиму қўйвормаяптида,дермиш. Қиличларни омочларга алмаштириш бақириғи билан "Бирлик"чи Пўлат Охунов чиққанда кўпчилик унинг тарафкашлари:"ҳа,оқилона "ғоя",дейишганди.Камина эса бу бефойда шов-шув,дея кичик бир мақола ёзиб,уни "фарғона.ру" сайтига ҳам жўнатдим,ўзимнинг саҳифамда,"Туронзамин" сайтларида эълон қилинди.Пичинглар тўла жавоб бўлди.Яъники,"ғоя зўр,ўзинг ғўр",дегандай.Бугун ким ғўр янаям ойдинлашди. Қиличнинг ўзи йўқку қанақа омочга алмаштирилади.Бу хомхаёл эди холос. Энди Пўлат Охун Ўзбекистонга бориб олиб,қилични омочгамас ҳаттоки муддати битган паспортини янгисига алмаштиролмай юрибди.Паспортсиз қолган Пўлат Охун ўзи энди қайтолмаяптими ё қўйворишмаяптимикан?Буни яна вақт кўрсатади. Бу ёқдаги "Бирлик" каттаси ҳурматли домла Абдураҳим Пўлатов эса фирқани рўйхатдан ўтказиб,Президентлик сайловида қатнашиш талаби билан чиқмоқдамиз, дея беҳуда ҳаракатда. Яна бир бошқа ўзини мухолиф фирқа даҳоси,дея ҳисоблагувчи бор.У аллақачон таслим бўлиб,қўлини кўтарди-ю,яна гўё бир нималар овлайман,деб ғимирлаб юрган бургага ўхшайди.У ҳақда сўз айтишга-да арзимайди аслида. Нима,демоқчиман?Бечора алданган миллатни бу каби ўзи ишонмаган хомхаёлларига ишонтиришга уриниб яна қанча лаққиллатиб юришаркин-а? Гўё анави зулмбошники етмагандай.Шундай эмасми? Бу ҳолат ўша юқоридаги эски латифани эсга солмаяптими?
Ризо Обид.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|