Статистика
Онлайн всего: 2 Гостей: 2 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Июль » 22 » ШЕЪРИЯТ
|
Дилсора Фозилова 
Келин зори
(Кирк чилласи чикмай сирли равишда захарланиб улган гузал Лобарнинг пок рухига)
Келин булиб бахт уйига вафо килмадим, Жафо килдим, тилкаладим багрини чок-чок, Келинчакдан куркарми у энди билмадим, Ёки яна чорлайдими багрига гамнок.
Остонангдан кирганида гузал дилором, Ял-ял ёниб бахтдан эртак суйлади фалак. Дунёда энг ширин сузлар айтилган окшом, У эриди... эриб кетди ушал келинчак.
Уйладимки дунёдаги энг бекам толе, Кунди бугун камбагалнинг кизи бошига. Висолидан туймай колди суюкли ёр-ей, Кимдир захар солди гузал келин ошига...
Шу пайт сездим багримда бор митти бир вужуд, Сирни ошкор этди йиглаб калбим тиллари. Кузим юмдим, куз катидан излаб сувратинг, Энди бирдир сен билан мен, фано йуллари.
Иккимиз хам кафан кийдик, бахтга сигмадик, Куйиб кетдинг гузал калбни багрингга босиб, Кеча туйга келганларга сингиб йигладик, Кийилмаган сарпаларга рухимиз осиб.
Савол берма, жавобига ожиздир рухим, Тун яширган сирни тутгум калбим турига. Кечир онам, иккимизнинг калбимиз ярим, Термулмагин набиранггу, кизинг йулига.
Нокас купдир, ёрни мендан кизгандиларми, Дедиларми тукис хаёт купдир гарибга. Салтанатим ёр севгиси билмадиларми, Унда нега сайладилар кумиб таърифга.
Газот килдим бу дунёга улимим билан, Менсиз колди бадбахт дунё йиглаб шурига, Жаллодларнинг кузларига ёкаман гулхан, Хузур килсин энди бокиб келин гурига.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|