Туркиядаги сайловларда Адолат ва Тараққиёт партияси зафар қозонди
23.07.2007 10:23 msk
Фарғона.Ру
 Turkish Daily News фотоси
Мамлакатнинг амалдаги бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўған бошқараётган
Адолат ва ривожланиш партияси (АРП) якшанба куни бўлиб ўтган муддатидан
аввалги парламент сайловларида зафар қозонди. Turkish Daily News
веб-сайтининг хабар беришича, якшанба куни кеч тунда берилган
овозларнинг 90 фоизини санаб бўлинган. АТП 47 фоиз сайловчиларнинг
овозини олишга эришди ва эндиликда у якка партияли ҳукумат тузиш
имкониятига эга бўлди.
Туркиянинг янги парламенти таркибига, 20 фоизга эга бўлган Халқ
республикачи партияси ва 14,5% фоиз овоз ололган Миллий ҳаракати
партияси ҳам кирадилар.
Новости РААнинг
хабар қилишича, АТП Туркия парламентида эга бўлган ўринлар (276 овоз)
янги ҳукуматга ишонч вотумини олиш учун етарли, лекин конституциявий
тузатишлар ва янги президент сайловига кворум учун овозлар етарли эмас.
Амалдаги қонунга кўра, кворум бўлиши учун 367 та овоз керак.
Айнан кворум бўлмагани сабабли Туркия Конституциявий суди 27 апрель
куни бўлиб ўтган президентлик сайловларининг биринчи босқичини яроқсиз
деб топганди. Пировардида бу сиёсий бўҳронни юзага келтирган ва
муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказилишига сабаб бўлганди.
Янги ҳукумат тузилиши биланоқ 40 кун давомида Буюк Миллат Мажлиси
етти йиллик ваколати май ойида тугаган давлат раҳбари Аҳмад Нажот Сезар
ўрнига мамлакатнинг янги президентини сайлаши керак. Акс ҳолда,
Конституцияга кўра, парламент тарқатиб юборилади ва мамлакатда янги
муддатидан аввалги сайловлар эълон қилинади.
Эллик уч ёшли Эрдўған партияси 2002 йилнинг ноябрь ойидан бери
ҳукуматни бошқариб келмоқда. Ўшанда бу партия парламент сайловларида
34,3% овоз йиққан эди.
|