Ризобек Суббота, 2025-06-21, 07.26.10
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 25 » Чизгилар
    01.26.19
    Чизгилар
    Бу дунёда ҳамма ўғрими?

    Бир ўзбек қўшиқчисининг ялласи бор эди. "Бу дунёда ҳамма ўғри",деган.Уни тинглай туриб,нега у бундай куйлайди,дея ўйлардим,ҳозир ҳам айрим нопок ҳаракатни кўриб қолсам ўша ялла ёдимга тушади.Ва наҳотки,дея ҳайратланаман.Аслида эса ҳозирги давр эмас,умуман дунё-дунё бўлиб яралгандан буён эзгулик ва қабоҳатнинг кураши тинмай давом этиб келаётганидан ҳар қандай онгли киши ўйга толса керак.Кўп бор ўқиганларим адиблар,файласуф-донишмандлар чизгиларида аниқ бир жавоб эмас балки савол қўйилганини учратганман.Яъни нега қабоҳат яшайди?Нега унинг илдизи бақувват?Нега уни таг-томири билан қўпориб ташлаб бўлмайди?
    Бу саволларга мурожаат этар эканман аллақайси Африка ё Ҳиндистондаги ёҳуд дунёнинг шарқ,ғарб,шимол,жанубида яшайдиган одамлар бошига ёғилаётган бало-қазолар эмас,балки ўзбек ,деб аталувчи менинг миллатим бошидаги кўргуликлар сабабларини топишга уринаман.
    Нега экан-а?
    Жуда аниқ жавоб топмасам ҳам ҳар қалай нималардир равшанлашиб,тиниқлашгандай,шаффофлашгандай бўлади.Лекин бу билан айнан шундай,деган сўнгги нуқтани қўйиш ҳам унчалик инсофдан бўлмас.
    Юракни бир армон,ўкинч қисиб қафасга сола бошлайди гўё.Чунки яхшими ё ёмонми бу сенинг ва менинг миллатимда.
    Юрагингдагини ёзмоқ бўласан,айтмоқ бўласан.Ёзасан ҳам,айтасан ҳам.Бироқ эртаси у бутун дунёга дастурхон бўлишини кутмаган бўласан.Лекин шундай бўлади.Мен юқорида бу дунёда ҳамма ўғри,деган яллани эсладим.Мен уни эслаганда моддий ўғирликни назарда тутмадим.Балки инсон қалбидаги энг тоза,энг покиза туйғулар ўғирлигини назарда тутдим.
    Кейин яна бизнинг миллатда сўниш ўрнига дақиқа сайин гуркираб бораётган ҳасадга дуч келиб,яна юракни ғижимлай бошлайсан.Ахир ҳаммамиз тилимизда бир калимани кўп бор такрорлаймиз.Ҳақ йўлидан бориш шарт,бу дунё ўткинчи,ҳаммамиздан қолиб кетади ва ҳакозо.Дилимиздачи?Шу сўзларни лафз этаётиб,юракнинг бир четидан ҳасаднинг учқуни йилт этиб ўтмадими?Ҳа,шундай туйғу ўтди,дея баралла айта оламизми?Афсуски нафақат бор овозда балки ич-ичимиздан ўша учқун йилт этганини тан ола билмаймиз.Агар уни тан олиб,бугун миллат роҳат-фароғатини биринчи сафга қўя олганимизда эди...Афсус шундай қила олмаяпмиз.Ҳасад ортидан эргашиб келаётган худбинлик, манманлик ва такаббурлик иллатлари илашиб,ўз оёғимизга ўзимиз кишан ураётгандаймиз.Бугун бизнинг миллат келажаги ҳақида ўзимизнинг миллат эмас, узркуя аллақайдаги ота-боболаримиз меросидан ўрганиб ҳазрати инсон бўлишга ҳанузгача интилиб ётган бошқа миллатлар кўпроқ қайғураётгандай туюлади.Аслидачи? Бизнинг миллат тақдирини улар нега ҳал қилишга киришмоқчилар?Чунки бизнинг миллат шуурида мен айтишни сира ёқтирмайдиган манқуртлашиш жараёни жуда узоқ даврга чўзилиб кетди гўё.Биз бугун ҳаттоки манқуртлик чегарасиданда ўтиб кетиб, жаҳаннам ёқасига келиб қолгандаймиз.Жаҳаннамга тушиб кетиш аниқ.Бир-икки одам эмас,балки минг-миллион одамзот.У жаҳаннамга тушиб кетаётган одамга қўл чўзиш ўрнига, сен олдинроқ туш дегандай туртки беряпмиз гўё.
    Ҳақдан гапирамиз,ҳақиқатдан гапирамиз.Аммо амал қиламизми?Ё,дариғ дейсизда.Осмонга боқасиз,у узоқ.Ерга боқасиз,у қаттиқ.На осмону фалакка учиб кетишнинг,на ернинг остига шўнғиб кетишнинг иложи йўқ.Борингки имкон топиб,фалакка учиб кетдингиз ҳам,дейлик,борингки ерни тешиб кириб кетяпсиз ҳам,дейлик лекин барибир қабоҳат ё оёғингиздан тортиб оёқлари остига олади,ёҳуд қулоғингиздан тортган залолат суғуриб олиб кўкка отади.Шундай қилиб у сизу бизни ўйинчоқ каби эрмак қилиб ўйнайди.Унинг ўйинини кўриб бу ёқда туриб олиб қарсак чаламиз.Анавининг аҳволига боқ,деймиз.Бугун биримиздан зерикиб,эртага нариги қарсак ураётганни ўйнай бошлашини биламизу болта тушгунча кунда дам олибди,дегандай киприк қоққулик дунёга маҳлиёликдан воз кеча олмаймиз.Қачон шу дунёга маҳлиёликдан қутулиб, ҳақиқий миллат бўларкинмиз?
    Эҳтимол эмас, шундай давр келишига жуда ишонаман.Унинг келиши эса сизу бизга боғлиқлигини ҳам биламан.Фақат шарти борда.Яллачининг бу дунёда ҳамма ўғри ялласини ярми ҳазил,ярми чиндай қабул қилишдан воз кечиш керак.Ўғрилар бўлса ўз йўлига, аввал ўзимизни тўғрилаш керак,деб ҳисоблайман.
    Буларнинг бари юракдан айтилиб,қоғозга тўкилиб кетди.Юракнинг бир пардаси эса армонлардан сўкилиб ҳам кетди.Лекин унинг бир четида кичкина дарча қолдики,ундан эзгуликка назар ташлаш мумкин.

    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz