Ризобек Суббота, 2025-06-21, 12.16.26
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 25 » Кўнгилдан кечдан гаплар
    12.00.52
    Кўнгилдан кечдан гаплар
    Жонфидолар борми?

    Бошқа мамлакат ва бошқа миллатларнинг урф-одатлари-ю,маданияти,анъана ҳамда қадриятларига зўр қизиқиш билан қарайман.Шунингдек улар дини ва тилига ҳам эътиборсиз эмасман.Аммо бизнинг ўзбек миллатига менсимаслик назари билан қарашларга ҳам тоқат қилолмайман.
    Лекин мен истайманми ё йўқми миллатимизга ҳурмат ва эътибор халқаро ҳамжамиятда муроса йўлигагина эканини ва қандайдир моддий манфаатлар эвазига эканини сезиб,яна ўша армон кўнгилни беҳузур қилади.
    Оврўпо ёҳуд Американи нари қўйиб туринг, ҳаттоки Туркияда ҳам оддий кишилар эмас анча-мунча зиёли давраларда ҳам Ўзбекистоннинг фақат номинигина билишларининг ҳам гувоҳи бўлдим.Бундан нима келиб чиқади?Демак қанчалик кўкрагимизга уриб мақтанмайлик ўзбек,деган миллатни бутун жаҳон афкор оммасига эмас балки тили бир,дини бир қўшни давлат кишиларигада дурустроқ танита олмабмиз.
    Темур,Бобур,Ибн Сино каби буюк инсонлар билан кунда мағрурланамиз.Лекин улар дунёни забт этган даврлар ҳақида айтиш баробарида бошқалар айтаётганимизни англаяптими,тушуняптими,деб ўйга кам толамиз чоғи.Тор жудаям биқиқ доираларда,қуруқдан қуруқ айтилаётган буюк маданий-маърифий мерос ҳақида айтилаётган гаплар эса дарвоза ҳатлаб ташқарига чиқолмаяпти.
    Бу ҳақда нега гапиряпман?Чунки ҳалқаро ташкилотлардан бирида ишловчи  турк зиёлиси билан тасодифан учрашиб қолдим.У "Ўзбекистонда олма-анор,узум сингари мевалар ҳам унадими?",дея сўраб қолди.Ҳа унади,ариқларида эса сувлар ҳам оқади,дедим киноя аралаш.Лекин бирдам ўтиб яна суҳбатни давом эттириб, ўзбек миллати,Ўзбекистон ҳақида билганларимни имкон қадар чиройли пардаларда ҳикоя қилишга ҳаракат қилдим.У ҳайратларини яширмади.У Туркияда ҳам кам бўлишини, асосан ғарб билан боғлиқ юмуш билан бандлиги боис Марказий Осиё мамлакатлари ҳақида оз билишини истиҳола билан тан олди.Лекин у турк лаҳжасини ёдидан кўтармабди.Ўз Ватанидаги ҳар бир ўзгаришдан бохабар
    экан.Кеча яқинда Туркияда бўлиб ўтган сайловлар ҳақида фикрим билан қизиқди.Демак у Ватанида кечаётган аҳволга бепарво эмас.
    Энди айтилганлардан келиб чиқиб,бизнинг ўзбеклардачи,деган савол туғилади.Бизнинг четда юрган миллатдошларнинг кўпчилиги биринчи галда ёпишадиган нарсаси иш бўлади.Ишлаган яхши,бироқ ҳали бу жойнинг,бу ўлкаларнинг шарт-шароити-ю ва бошқа томонларини билмай туриб камроқ солиқ тўлаб озгина яшириб қолиш мумкин бўлган ишни қидиришади.Ўшандай ишни ҳам топишади ва аҳёнда бир гаплашиб қолсангиз,айтадиган бир гап:"худога шукур новвойхонада ишлаб уч-тўрт танга топиб,бола-чақага ҳам ёрдам қилиб турибмиз.Ҳа,айтгандай Ўзбекистонда нима гап,пошшо алмашай,деяптими???"
    Ана холос дейсизда.Лекин шу одамга ҳам раҳмат. Ҳеч бўлмаса бировга зиёни етмай  4 ё 5 боласи учун кўмак бериб турибдику.Лекин унинг савияси ўша новвойхона ё сартарошхона ичидан нарига чиқиб,кўтарила олмайди.
    Яна бир бошқа тоифа четда юрган ўзича казо-казолар эса дайди  ўғри мушукка ўхшаб ҳали у ,ҳали бу ҳалқаро ташкилотлар эшигидан сирғалиб кириб,тўрт танга ундириш пайида.
    Тўғри ,бўш қоп тик турмайди.Аммо олганингга яраша хизмат ҳам қилгинда,дея жиғибийрон бўласиз.Йўқ,сичқон тутишни ор билган бундай мушукмижозлар аллақачон текинтомоққа айланиб бўлган.
    Миллат,Ватан манфаати учун жонфидолари эса жуда кам.Афсус.Борларининг эса қадрига етиш,асраб-авайлаш тугул,оёғидан чалмоқ пайида юрганлар эса кўп.
    Ўзбекистонда бугун жонфидолар топилиши кам бўлгани ҳолда  бу ёқларда ҳам айни шу ҳолат.
    Ўзбекистонда ҳақиқий бойлар йўқ.Четда ҳам манаман,деган миллат учун суянчиқ бўла оладиган ўзбекистонлик ўзбек йўқ.Ҳамманинг назари очдай гўё.Ё назари тўқ бойни сиз биласизми?Билсангиз айтинг.

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz