Ризобек Суббота, 2025-06-21, 11.04.57
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 26 » Чизгилар
    05.33.09
    Чизгилар
    Дунё ёнмоқда

    Матбуотда Андижондаги бозорлардан бири ёниб кетгани ҳақидаги хабарга кўзим тушиб қолди.Унда айтилишича Тошкентдан 7 миллион сўмга банан харид қилиб,"куйиб" қолган тужжор:"мен гадо бўлдим",дейди.Шу хабар билан танишар эканман,кўнгилдан қуйидаги гаплар кечди.
    Бугун Ўзбекистонда ҳамма нарсага ўт кетган аслида.

    Иймон ёниб кетган.
    Инсоф ёниб кетган.
    Виждон ёниб кетган.
    Инсонда ёниб кетган.

    Бари-бариси ёниб кетган.Аниқроғи ҳамма нарсага ўт қўйилган.Гуриллаб ёнмоқда.Алангаси чиқиб,ланғиллаб ёнмоқда.Бугун Ўзбекистон жаҳаннам ўтида ёнмоқда.Унга ўт қўйиб,томошабин бўлиб турган эса бир инсон қиёфасидаги маҳлуқ.Айримлар учун эса ўз отаси қолиб,уни ота билган маҳлуқ.Уни маҳлуқ десам шайтон сочларини юлиб дод солади.Мендан ўтиб кетдику,деб.Ҳа,шайтон бечорага бугун Ўзбекистонда иш қолмади.Ўзбекистоннинг,ўзбекларнинг ўз шайтони бор.У шайтонларни атрофига йиғиб ҳийла-ю найранглардан сабоқ бермоқда.Бир бозорнинг ёниб кетиши нима,деган гап.Одамзотга ўт қўйган бир бозор ё мозорни ёндирса ҳеч ажабланишнинг кераги йўқ.
    Лекин яна шуниси ҳам борки ҳамма нарсани ёндириб, кул қилиб бўлган,қолган-қутганигада ўт қўйиб, оловпараст бўлиб қолган Ўзбекистоннинг,ўзбекнинг зулмбош шайтони ўзининг у дунёси-ю бу дунёсига ҳам аллақачон ўт қўйиб юборган бўлса ажабмас.
    Яна шуниси борки, дунёнинг тўрт томонига озгина эътибор билан қаранг,дунё ҳам аланга ичида қолганини кўрасиз.Демак бутун дунё ёнмоқда.

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz