Ризобек Пятница, 2025-06-20, 20.11.06
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 27 » Золимнинг зулмлари
    17.59.13
    Золимнинг зулмлари
    Машрабни кўрсатишмаяпти

    Ўзбекнинг миллий ғурури бўлган шоир Юсуф Жума оиласига Каримовнинг зуғуми давом этмоқда
    Файзулло, Тошкент, “Туронзамин” мухбири

    Иккинчи гуруҳ ногирони бўлган Машрабни хозирга кадар яқинларига курсатишмаяпти. Ишончли манбага кура, кеча уни Коракул туман ИИб подвалидан Бухоро шахридаги Отбозор турмасига ўтказишган. Машраб хозирда кийноклар остида экан. Унга Терроризм айбини қўймоқчи бўлаётган эканлар.
    Қоракўл туман прокурори Шариф Муҳсинов, Қоракўл туман ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосари Таваккал Халиловларнинг айтишига караганда, бу иш МХХнинг юқори лавозимли одамлари назорати остида, Каримов аввалги қўйилган майда-чуйда моддалардан норози бўлган.
    Бу масала билан яқинда милярд милярдни ўғирлаб, шарманда бўлган Бухоро вилоят ҳокими (Каримовнинг бирга ишлашган шогирди)С.Ҳусенов ҳам шахсан шуғулланаётган экан.
    Нафақат Машрабга балки Юсуф Жуманинг қолган фарзандларига қарши ҳам жиноий иш очишга уринишлар бор. Масалан Интернетда Бухородан, хусусан Коракўлдан чиққан нарсаларни шу оиладан кўришмоқда экан. Ҳатто Бош терговчи Анвар Турдиев МХХ сенинг устингдан ҳам жиноят иши очишни талаб қилаяпти деб Юсуф Жуманинг ўғли Алишерга пўписа қилган.
    Юсуф Жума оиласи АҚШ ва Германиянинг Узбекистондаги элчихоналарида бўлди ва уларга далилларни кўрсатди. Улар далилларни кўриб Машрабнинг бегунохлигига амин бўлдилар. Бу қадар тубанликка ҳайрон қолдилар.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz