Ризобек Суббота, 2025-06-21, 09.59.21
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 28 » Золимнинг зулмлари
    22.26.55
    Золимнинг зулмлари
    Ўзбекнинг миллий ғурури Юсуф Жуманинг аёли
    Гулнора Олтиевага

    Кўп куюнманг Гулнора опа

    Муҳтарама,Гулнора опа!
    Сизга ва миллий ғуруримиз,жасоратли устоз шоир Юсуф Жумага бугун фарзандингиз Машрабжоннинг ноҳақ зиндонга ташлангани боис нақадар оғир дамлар эканини ҳаммамиз бўлмасак ҳам кўпчилигимиз ҳис қиламиз.
    Сизнинг фарёдларингизни эшитган юраги тош бўлган ҳам сел бўлиб оқиши керак.
    Аммо афсус-надоматлар бўлсинки, ўз онасинида қадрламайдиганлар Сиздай миллий қаҳрамон оиласи бекаси бўлган Онанида эшита билмаслар.
    Шу боис бундан - Сиз Гулнора опа сира куюнманг.
    Бизларнинг кўпчилигимиз бугун дунёга мафтун,маҳлиё бўлиб ким дўст,ким душман ажрата олмайдиган гумроҳларга айланганмиз.Гўёки кўзимиз кўр- кўрмайди,қулоғимиз эса кар- эшитмайди.
    Тўғри,Сиз каби Оналар бу каби лоқайд,бу каби дунёпараст,бу каби худбин кимсаларга , нонкўрларга айланганимиздан бугун нафақат таажжубдан,балки нафратдан лаънатланишингизга муносибмиз.Чунки эр атоғли-ю,аслида аксича ҳатти-ҳаракатларимизни қанчалик пардалар ортига яширишга уринмайлик,бу каби улуғ номни оқлай олмаяпмиз.Эр бўлишга уринганларни эса мунофиқ,дунёпарастлар олчоқ санашмоқда.
    Лекин,Гулнора опа Сиз ҳечда куюнманг.Ҳали айримлар ўйлаётган охир замон келгани йўқ.Ҳали ҳақ йўлда,чин инсонийлик қиёфасини йўқотмаган инсонлар бор.Улар Сиз каби Оналарни,Юсуф Жумадек қаҳрамонларни оғир дамларда ёлғизлатиб қўймайди.
    Гулнора опа Сиз куюнманг,сохта дўстлар шунақа синовларда ажралиб қолиб, ҳақиқий башараларини кўрсатадилар.Улар эҳтимол ҳолингга вой ,дея кулаётгандирлар ҳам,аммо ўйламайдиларки уларнинг ўзларининг ҳоллари войдан ўтиб,жаҳаннамга рўбару бўлиб қолганини.
    Уларнинг наздида қабоҳат,олчоқлик қўли баланд.Йўқ,улар бундай демайдилар.Аммо ҳақ,деган сўзни ниқоб қилиб олиб,асл башараларини залолат тўрига яширишга қанчалик уринишмасин,бундайларнинг иккиюзли эмас,балки инсон қиёфасидаги махлуқ экани кўриниб қолаверади.
    Гулнора опа,Сиз каби дев қаршисида сўз айта оладиганлар нафақат Ватан ичкарисида балки минглаб чақирим йироқларда,ўзга дунёда яшаб юрганлар орасида ҳам ғоят танқис.Лекин улар орасида муносиблари бор.Ишончим комилки шундай ҳақпарварлар албатта ўз сўзларини айтадилар.Мабодо айтмайдиганлардан яна сира куюнманг Гулнора опа!

    Ризо Обид.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz