Ризобек Пятница, 2025-06-20, 16.23.05
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 29 » Ҳаётий ҳангомалар
    01.03.04
    Ҳаётий ҳангомалар
    Барибир "қаҳрамон"имга ачинаман...

    Ҳов,бир маҳал бир танқидий чиқиш қилдим.Қаҳрамонимнинг жаҳли чиқди.Сим орқали суҳбатга зудлик билан боғланишимни сўради.Нима бўлдийкан-а,осмон остин-устин бўлгани йўқ,бор йўғи унинг ўзи айтган гапларни матбуот саҳифасига олиб чиқдим холоску,ўй кечди хаёлимдан.
    Ҳа,эҳтимол ташаккурлар билдирса керак,ўй кечди яна.
    Хуллас, то у билан боғланиб,нимага бунча шиддат билан ой-йилда бир сўз қотмайдиган одам мен билан суҳбат истаб қолдийкан,дея унга боғландим.
    Э,йўқ,бе йўқ осмондан кела бошлади.
    Ҳов,одам нима гап?Сал бундоқ тушунарлироқ гапир,десам,жавоби нима бўлди,дейсизда-а,ҳойнахой?
    "Ҳов,саними,шошмай тур,узоққа бормайсан,сенга ким нималигини кўрсатиб қўяман",сингари дағдағалар.
    Унинг бир шогирди бор эди.Менга унча узоқ бўлмаган мавзеда яшарди.Унга кўп арз қилибди бояги қаҳрамоним бечора.
    "Чакки бўлибди",деди бояги қаҳрамонимнинг салкам муриди.
    Эй,сиз ҳам шу фикрдамисиз,дедим ажабланиб унга.У сал мужмал жавоб берди.
    Мана шу суҳбатга ҳам орадан кўпи билан ё икки ой,бўлмаса бир ой ўтди,муриди нима деди,денг?
    Улардан нафратланаман,деб айтди.Барибир қаҳрамон - менинг қаҳрамонимда,унга ачиндим...


    * * *
    Кўйлагининг устидан кўйлак кийибди...
    "томи кетган"микан,ё...

    Кеча,десам узоқ вақт,бугун десам жудаям янги гап бўлади.Келинг яхшиси шу кунларда,дея қолай.
    Ҳа,шу кунларда бироз аввалроқ гўёки ҳақгўй бўлиб,ўзини танитишга уринган,кейинчалик дами чиқиб кетганлардан бири исмини ўзгартирди бўлмади,тўнини ўзгартирди бўлмади.Ҳулқи уни фош қилиб қўявердида.Охир-оқибат бутун насли-насабини яшириш учун тарихини ўчириб, умуман бошқа ном билан ўзини кўрсатмоқчи бўлди.
    Аммо...Биласизку айтмасам ҳам ойни этак билан ёпиб бўлмагани каби унинг ҳам асл башараси сир бўлмай қолди.
    Энди,ўша шарманда шу кунларда эски бир ҳикоясини эълон қилди.Ҳикоядан яққол кўриниб турибдики, у беморлик кунлари чизган.
    Бечора,дедим унинг "ҳикоя"сини ўқий туриб.Сал аввалроқ бир эшитганим бор эди:"Жинни ҳам одамдан бўлади",деган гапни.Энди билсам менинг қаҳрамоним ҳам аввали-ю охири одам бўлганми ё йўқми билмадимку-я,лекин девона бўлгани рост.
    Чунки мен унинг ўзича ташкил этган,деймизми ё билмадим яна қандай,мақтанчоқлик билан жинни айтгандай "мен Париждан Наполеонман",дегандай бир манзилни айтиб ғойиб бўлганди.Орадан кўп вақт ўтмай ўша манзилга бориб, унга боқсам,ҳе-й,нимасини айтасиз кўйлагининг устидан кўйлак кийиб суратга тушиб,эски ҳангомасини сўйлаб ўтирибди.Бошқа ҳеч бировни эшитмаяпти.
    Нима қилдинг,дейсизда-а?
    Нима қилардим,бечора хотинидан сўрадимда:"нима бўлди бу шоввозга?"
    Хотини айтган жавобдан сал қолди менинг ҳам эсим оғишига.Нима,дейди денг?
    Ҳа,баракалла.Сиз қаёқдан ҳам билардингиз.Хотини айтдики,гўёки мен аллақайси бир ўтиришда унинг хотинини ўпиб олибман,кейин унинг бўйида бўлиб,ҳомиладор бўп қолган эмиш.
    Эй,тавба!Авваломбор мен унинг хотинини ўпиб олганимни эслай олмадим.Қолаверса сочимга тук битиб,ўпишишдан бола дунёга келишини ҳеч эшитганим йўқ.
    Нима бўлгандаям ўша танишимга раҳмим келяпти.Кўйлаги устига кўйлак кийиб,эски ҳикоясини такрор-такрор айтиб,жағи тинмаётганидан.Томи кетганмикан-а?

    *       *        *
    Қочоқларга қўшиб қочирилган

    Бугун ер юзининг исталган нуқтасида ўзбек айғоқчиси аниқланди,деган хабар ё маълумот тарқатилса ҳайрон бўлманг,балки ким ҳаёти таҳликасида яшаётган бўлса ҳушёр бўлаверсин.
    Аммо мен каби ундайлардан сираям қўрқмайдиганлар эса курашни очиқчасига давом эттираверамиз.
    Ҳалқаро ташкилотлардан бирида ишловчи танишим,Холландга келганимдан буён кўп бор мулоқотда бўлганиданми, охири сал дўстга айланди чамаси.Шу боис бир нимадан хабари ё хавотири борми "ҳушёр бўл",дея уқтиради ҳар гал.
    Йўқ,мен ҳушёр бўлмайман.Сабаби сўнгги нафасимгача Ўзбекистон,ўзбек миллати озодлиги учун кураш йўлида жоним фидо.Бу баландпарвоз гаплар эмас.Бор гап.
    Лекин чинданда мустақилликни истамаётганлар борлигини бугун ҳис қилиб,айримларини кўриб турибман.
    Андижондаги хунрезликлар сабаб жон сақлаш учун четга қочганларга қўшиб,аллақанча жосуслар ҳам махсус хизматлар орқали қочирилгани маълум бўлмоқда.Улар ё этагини йиғиштириб, қайтиб ўз гумашталари томон қочишади ё бўлмаса   хоинлик тамғаси билан ўз хожаларинингда  нафратлари боис  сарсон-саргардонликда ўтиб кетадилар.

    Ризо Обид.




    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz