Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Июль » 30 » Чизгилар
|
Унутиш
Унутиш... Унутиш ҳам ҳар-хил бўларкан.Одамзот феъл-атвори ғалатида.Шундай эмасми? Ана шу ғалатиликдан келиб чиқиб сўз айтмоқчиман.Тўғриси ёзаётганларимдан мурод янги бир доно сўз айтишга даъвогарлик йўқ асло.Аммо бор гапларни эслаш холос. Бирор киши ножўя сўз айтса ёҳуд ножўя ҳаракатлар қилса бизларда:"анов,жа ўзидан кетиб,ўзини унутдими",деб қўйишади.Ўша одам бу баҳони эшитмайди,дейсизми?Менимча эшитади.Лекин айримлар бу танбеҳона-ю,аслида оғир гапдан иситмаси кўтарилиб,тез ўзини ўнглаб,ўзини англашга киришади.Аммо афсус бошқа айримлар эса аксинча.Бебошлигини давом эттириб, аввалгиданда баттар ўзини унутганданда унутиб,ўздан кетишда давом этади. Бу унутиш,унутилишнинг бир кўриниши. Энди унутишнинг бошқа бир кўриниши.Берилган ваъданинг унутилиши.Одамлар бор, бир умр ваъдабозлик қилади.Аммо сўзининг устидан бирор марта чиқмайди.У берган ваъдаларини унутиб қўядимикан?Йўқ менимча унутмайди-ю,шунчаки субутсизлик ундайларга одат бўлиб, қусурга айланиб қолади холос,деб ўйлайман. Бу унутишнинг яна бир тури. Яна бир бошқа унутиш бор. Буниси ижобий ҳисобланса керак.Бир кишининг етказган озорини унутиб,уни кечириш.Бундай қилиш кўпчиликнинг қўлидан келавермайдиган фазилат,дейман ўзимча. Аммо баъзан бир кечирган одамингиз:ҳа бу кечирувчан,яна кечираверади,дея андишасиз,сурбетларча янги-янги маломатлар билан турли аломатлар намоён қилаверади.Кўриб-кўрмаганга оласиз,билиб-билмаганга оласиз.Аммо,у суллоҳ-сурбет бефаросатлигиданми ё тарбияси ноқислигиданми дилозорлик қилаверади.Бугун назаримда билмадим ниманинг касри-ю, шундайлар миллатимиз орасида ғоят кўпайиб кетди.Сабабини сўрайсизда.Менимча, шу зулм кучайса авом шаккокка айланади,деган бир эски гап бўларди.Шуни бежиз айтилмаган кўринади.Яна билмадим.Бу борада бирор-бир узил-кесил сўз айтиш ё фикрга келиш мушкул туюлади. Бугун ўзидан кетганлар кўп.Лекин уларнинг бошида турган бошлари бор.Бу кабилардан бири зулмбош Каримов. У бугун бутун бир мамлакатдаги миллатни унутди.Ўзининг кимлигини ҳам унутди.Бош бошлайди,оёқ қадам ташлайди,дея қолганлар ҳам ўзини унута бошлади.Илгарилари чуқур ҳис-ҳаяжон билан,ифтихор билан авлод-аждодлар билан фахрланиб,кўкрак керилган бўлса,ҳозир ҳар куни аввалгидан минг бор мағрурлангандай сўз айтилади-ю,аммо у чин юракдан эмас,балки навбатчи сўзлардай, ишлатилиши шарт бўлгандай муомала қилинади. Мағрурланиш учун ҳам унга озгина жилла қурса муносиб бўлиш керак назаримда.Бўлмаса:"ҳадеб бобом у,бобом бу деяверасан,бугунги ўзингни ҳолингга боқ",дейдиганлар ҳам топилади. Бундоқ ўйлаб қарасам,унутиш-унутилишнинг тури шу қадар кўп эканки,уларни ҳаммасини бир бошдан айтиб чиқаман,десангиз вақт етмас экан.Сиз ҳам бироз мулоҳаза қилиб кўрингчи:нимани унутдингизу,нима ё кимни унутмадингиз... Аммо бир нарсадан кўп ташвиш тортаман.Вақт ўтиб, ахир бир кун ўзбек,дегани нимайкин-а,деб миллатимизда унут бўлиб кетмасинда...
Ризо Обид.
|
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|