Ризобек Пятница, 2025-06-20, 20.10.30
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Июль » 30 » АДАБИЁТ
    06.39.50
    АДАБИЁТ

    Жаҳонгир МАМАТОВ:Ўзбеклар ва ўзбеклар

    27.ЛАЁҚАТЛИ

    Радиода менга таҳрир ишлари топширилар экан, кўп йиллардан буён ўзбек бўлимида ишлаган бир киши “Бу ишларга кеча келган лаёқатсиз одамни нега тайинлайсизлар” деб раҳбарият билан жанжал қилди.

    Барибир бу ишни менга юклашди. Аслида бу иш менга ортиқча юк эди. Бошқа вазифаларимни енгиллатмаган ҳолда таҳрир ишларини ҳам юклашгани учун у эмас мен жанжал қилишим керак эди, аслида.

    Аммо Ўзбекистондаги тингловчилар кўз олдимга келгани учун бу ишга рози бўлдим. Эртасига ўша одам таржима қилган бир хабарни кўрар эканман “Ўзбекистонда чеченларнинг лагерлари бўлиб, ки Россия бу жойларни тўп бўрон қилмоқчи” деган сатрни ўқиб, аввал ҳайратландим ва кейин “Ўзбекистон” калимасини “Афғонистон” қилиб тузатдим. Бир неча дақиқадан сўнг у жанжал кўтарди.

    -Мен бу одамни лаёқтасиз деган эдим, мана исботи, у нафақат лаёқатсиз, балки жосуслик ҳам қилмоқда,-деди.

    Унинг қўлида хабарнинг инглизча матни бўлиб, унда ҳам “Ўзбекистон” деб ёзилган экан.

    -Ёзган одам адашган,-дея вазиятни тушинтирган бўлдим унга.

    - Сен инглизларни ҳали ахмоқ деб ўйлайсанми?- дея у шикоят қилиш учун чиқиб кетди.

    Анчадан кейин аъло кайфиятда кириб келди:

    - Теппадагилар (хабарлар бўлими тепадаги қаватда эди-ЖМ) ҳам дунёда нима бўлаётганидан бехабар. Оз қолсин бу хабар 52 тилда ўқиб эшиттириларди. Бир нечтасида берилибди ҳам. Тўхтатдик ва тузатдик. Ҳаммаси раҳмат айтиб қолди. Уларга хатоларини исботлаб бердим,- деди у гўё орадан ҳеч нарса ўтмагандек.

    Ҳа, бу масалада у анча лаёқатли эди.

    28.”ХУДОГА ТОПШИРДИМ !”

    Бирор кишидан ва ёки бирор нарсадан жиғибийрон бўлсам, раҳматли Анбар бувим: “Болам шу гапга ҳам ота гўри қозихонами, Худога топширдим, деб қўй. Раббим ўзи чорасини кўради” дердилар. Шу боис бировдан бир ёмонлик келса, “Худога топширдим” деб қўярдим.
    Америкага келганимдан кейин радиода ёши саксонга қараббораётган афғонистонлик ўзбекдан шу гапни эшитиб, гарангсираб қолдим. У хайрлашиб кетар экан, “Худога топширдим!” деди. Унга нима ёмонлик қилдим экан, деб ўйлаб юрдим. Эртасига ҳам шу гапни такрорлагач,

    -Кечирасиз сизга бирор ёмон гап айтиб қўймадимми?- деб сўрадим.

    Бу сафар энди у гарангсираб қолди. Кейин бувимнинг гапларини айтиб бердим. У эса ажабланиб “Бизда бу гап яхши маънода айтилади” деди.

    Ҳа, демак у Аллоҳга омонат, маъносида ишлатган экан.

    Биз маданиятлар ўртасидаги фарқлар ҳақида кўп гапирамиз. Бу эса, Жайхуннинг у соҳилида улғайган ўзбек билан бу соҳилдан келган ўзбекнинг англайишдаги фарқлари эди. Чунки ундан ҳар сафар “Худога топширдим” деган калималарни эшитсам, гарчи у буни ижобий маънода ишлатган бўлсада кўнглимда бир оғриниш сезардим.

    (Давом этади).

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz