Юсуф ЖУМА  Ўғлим Машрабнинг Диктатор Ислом Каримов кўрсатмаси билан қамоққа олиниши муносабати билан
Болам Жаллодларнинг қўлига тушдинг
Жигарим, жигаринг селига тушдинг.
Юрагим, ахир ҳақ йўлига тушдинг
Душманим дастига, соҳиби олам,
Фарзандим тушмасин ўзим тушсам ҳам.
Болам тенгдошларинг оғзида сўрғич,
Ёт деса ётгичу, тур деса тургич.
Бас деса безабон, ҳур деса ҳурғич,
Золимлар дастига, соҳиби олам,
Боласи тушмасин гар эр тушса ҳам.
Сотишдан бошқага ярамас элинг,
Ғанимдан ўзгага сайрамас элинг.
Эрдан ўзгага тиғ қайрамас элинг
Хоинлар дастига, соҳиби олам,
Боласи тушмасин гар эр тушса ҳам.
Калхатлар бирлашиб лочинни овлар,
Тангри жим, Тангрига яқинни овлар.
Ғамим ўн саккиз минг очунни овлар,
Қузғунлар дастига соҳиби олам,
Боласи тушмасин гар эртушса ҳам.
Бу юртнинг тождори қутурган итдир,
Онаси кўп сакни кўрган сарқитдир.
Сен бургут боласи, отанг бургутдир,
Аждарлар дастига, соҳиби олам,
Полопон тушмасин бургут тушса ҳам.
Саклар салтанатин шаксиз йиқамиз,
Ҳурлик тоғларида туғлар тикамиз,
Болам, зиндондан ҳам енгиб чиқамиз,
Сиртлонлар дастига, соҳиби олам,
Шервачча тушмасин гар шер тушса ҳам.
28.07.07 й
Тур, кет, Ислом Карим, тур, кет, тахтдан, кет.
Сен қачон тўясан хундан, зулмдан,
Наҳот отанг-зулук, наҳот онанг бит.
Миллатга ўлимсан, юртга ўлимсан,
Тур, кет, Ислом Карим, тур, кет, тахтдан, кет.
Элнинг эр боласи қолмади единг,
Тоза дур боласи қолмади единг,
Олов қўр боласи қолмади, единг,
Тур, кет, Ислом Карим, тур, кет, тахтдан, кет.
Халққа буюргани кўзин сойими,
Қонидан қорилган зиндон лойими,
Бу юрт волидангнинг нозик жойими,
Тур, кет, Ислом Карим, тур, кет, тахтдан, кет.
Шўрдир пурхоинли эл пешонаси
Бошида дунёнинг энг девонаси.
Сенсан жахолатнинг ҳожатхонаси
Тур, кет, Ислом Карим, тур, кет, тахтдан, кет.
Сенга қуллуқ этган дунёга лаънат,
Сени бино этган самога лаънат.
Сендан ҳазар этган фанога лаънат
Тур, кет, Ислом Карим, тур, кет, тахтдан, кет.
Фақатгина эрга тўр ярашади,
Қуёшга осмону нур ярашади.
Сенга-чи, эй ўлат, гўр ярашади
Тур, кет, Ислом Карим, тур, кет, тахтдан, кет.
29.07.07.
|