БУХОРОДАГИ ПИКЕТ ТОШКЕНТГА КЎЧАДИ
Файзулло, Бухоро, “Туронзамин” мухбири
25 Июлда қамоққа олинган иккинчи гуруҳ ногирони Машрабни озод қилиш
учун пикетга чиққан Юсуф Жума оиласи ва яқинлари “Йўқолсин зўровон
ҳукумат, Йўқолсин пагонли террорчилар, Машраб Юсуфжон ўғли Озод
қилинсин” деган шиорлар билан кўча юришини давон этирар эканлар,
ҳукумат вакиллари уларга Машрабнинг ҳафта охирига қадар озод қилиниши
ҳақида ваъда бердилар.
-Улар ҳафта охиригича Машрабни озод қилишга ваъда бериб, биздан ПИКЕТни
тўхтатиб туришимизни сўрадилар. Биз Пикетни тўхтатдик,-деди шоир Юсуф
Жума.- Агар шу ҳафта охиригача талабимиз бажарилмаса пикетни Президент
аппарати олдигача бўлган барча давлат идоралари ёнида давом эттирамиз.