Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Август » 2 » Чизгилар
|
Аввал - қўйинг дадаси,дейишарди...Ҳозирчи?...
(Фақат эркаклар ўқисин)
Ўзбекистонда қатағон даври фожеаларини,даҳшатларини кўз ўнгимдан бирма-бир ўтказар эканман аввалги ва ҳозирги даврнинг бир манзарасида диққатим тўхтади. Авваллари бирор-бир ноҳақликка дуч келинса биринчи бўлиб оила эркаги ҳимояга отланар,аёллар эса:"қўйинг дадаси,бироз ўзингизни босинг,сал ҳоврингиздан тушинг,кейин бафуржа ўтириб илож топармиз",дейишарди. Ҳозир ҳам миллатимизда ана шундай эрлар боркуя,лекин жуда камайиб кетгандай назаримда.Бу ҳам аёлларга нисбатан эркакларга зулмнинг кучлилигидан бўлса керак,дея ўйлардим.Шу боис кўп ҳолларда аёллар ташаббусни қўлга олиб,шижоатлироқ бўла бошлашди шекилли. Уйда эркаклар бола боқиш,рўзғор ишлари билан куйманиб,аёллари эса бозор-учар,тирикчилик ташвишида кўпроқ югур-югур қила бошлашди.Тўғри ўзбекларда бир гап бор:"эр-хотин оилада қўш ҳўкиз",деган.Бу матал деймизми бироз қўпол туюлсада аммо маъжозий маънода оиладаги бирлик,ҳамжиҳатликни англатади. Аммо менинг назаримда кўп ҳолларда оиладаги мавқеда эр билан аёл ўрни алмашиниб қолгани сезилади. Энди бирор муаммога дуч келинса ёҳуд ноҳақликка дуч келинса аёллар ҳимояга отланса эрлар:"қўйсангчи хотин,кел бироз сабр қилайлик,кейин ҳаммаси яхши бўлиб кетади",дея юпатувчан эрлар кўпайди. Юқорида зулмнинг кучи эркакларни кўп эзганидан бўлса керак бу ҳолга келинишида дея ўйлардим,деб айтдим.Энди эса бу ўйим унчалик тўғри эмасдай туюляпти.Чунки бугун энди эркаклар қолиб аёлларгада зулм кучайтирилмоқда.Бунинг исботи Ўзбекистонда ўзбек аёлларидан мингларчалари Каримов зиндонларида тутқунликда ноҳақ асира. Эркаклар эса жим.Нега шундай?Назаримда бу борада эркаклар чуқурроқ ўйлаб кўришлари керакка ўхшайди. Чунки бугун ҳар-хил гап-сўзчилар аёллардан кўра эркаклар орасида кўпайиб кетгандай. Ҳозир Ўзбекистонда бир гап тарқалган,уни тез-тез эшитишингиз мумкин.Яъни:" Каримов авф эълон қилармиш,Каримов ойлик-маошларни оширармиш",каби миш-мишлар тарқаса одамлар:"ким айтди,хотинларми?",дея сўрашади. "Ё, шундай бир гап қулоғимга тушди",дея айтилса демак бу эркакларнинг гапи бўлиб,бундай миш-миш ҳақиқатдан йироқ бўлади.Агар:"ҳа,хотинлар айтяпти",дейилса,демак орадан кўп ўтмай айтилган гап амалга ошади. Юқоридагилардан келиб чиқиб бир ўй кечди кўнгилдан:демак Ўзбекистонни бугун Каримов эмас унинг хотини ё қизлари бошқаряпти шекилли.Ундай бўлмаса нега аёллар гапи далил-исботи биланку,эркакларники чаппа. Ушбу чизгиларимни чизяпману,лекин яна бир узримни айтиб қўймоқчиман.Зардали,ғурурли эркаклар айтганларимдан хафа бўлишмасин. Улар ғоят оз,лекин бор. Қолганлар ҳам майда-чуйда гап-сўзлардан ҳоли бўлиб зардали,ғурурли эркаклар сафларига қўшилишса яхши бўларди.
Ризо Обид.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|