Инсон ҳақлари курашчилари қаердасиз?
Нега инсон ҳуқуқлари учун ҳақ олмай курашаётан фидойи оиланинг ёнида эмассиз?
Файзулло, Тошкент, “Туронзамин” мухбири
Таниқли шоир ва инсон ҳақлари учун ҳақ олмай курашадиган фидойи Юсуф
Жума оиласи бугун ҳам пикетни давом эттирди. Баъзиларнинг Юсуф Жума
фақат ўз ўғлини ҳимоя қилиб юрибди деганлари ахлоқсизликдан бошқа нарса
эмас. Юсуф Жума ва унинг умр йўлдоши бугунга қадар оддий инсонларнинг
ҳақлари учун курашмоқдалар. Бугун бошларига иш тушганда мухолифат, ҳақ
олиб ишлайдиган инсон ҳуқуқлари курашчилари ўзларини олиб қочар
эканлар, бу оила ўз фарзандини ҳам ўзи ҳимоя қилмоқда.
Маълумки, Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида ИИБ, МХХ ва бошқа
қонун идоралари ходимлари томонидан содир килинган қотилликларга карши
жиноий иш очилишини сураб Гулнора Олтиева Республика Прокуратурасига
бир неча йилдан буён талабнома ва аризалар ёзади. Бу талабномалар
сайтимизда ҳам эълон қилинган.
Прокуратура томонидан эса фақат жиноят аломати йўқ деган жавоблар келади.
Бобокул Қиличов турмада инфаркдан ўлган бўлса, МХХ томонидан олиб кетилган Дилфуза Раззакова турмада ўзини ўзи осиб ўлдирган.
Мериддин Ҳамроев Қоракул шахридаги эски туман ИИБ биноси, хозирда Қоракул шахри ИИБ биносида этил спиртидан захарланиб улган экан. Чўян Хўжаназаров маст холатда машина олдига чиккан.
Хуллас конунчиларда хеч кандай жиноят йук. Прокуратура жавобини
укиган одам шу жавобнинг ўзиданоқ дахшатга тушади. Шу сабабдан Бухоро
вилоят Прокуратураси жавобини ўқишнинг ўзи, котиллик содир бўлган
жойларни ўқиши биланоқ Гулнора Олтиева ҳаклигига ишонч ҳосил қиласиз.
Mана бу жавобни ўқисангиз, кўп нарсага ўзингиз жавоб топасиз.