Ризобек Пятница, 2025-06-20, 11.56.06
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Август » 4 » Чизгилар
    00.41.48
    Чизгилар
    От билан эшак дўст бўладими?

    Ҳаётни синчковлик билан кузатиб бораверсангиз, аллақайси замонда, аллақайси кишилар айтиб ўтган гаплар мағзини чақиб олаверасиз.
    Масалан бир киши "от билан эшак дўст бўладими",деган саволни берар экан,бошқа бир киши эса:от билан эшак бир охурдан озуқаланиши мумкин,аммо ҳеч қачон дўст бўлмайди,деб жавоб берган экан.Нега?Нима фарқи бор?Жуда қизиғ-а?
    Энди бу савол-жавобни тўғридан-тўғри тушуниладиган бўлса аллақанча от-эшак фарқи кўринади.Масалан от чиройли кишнайди.Шу боис унинг кишнаши кўпчиликка хуш келади.Эшак эса ҳанграйди.Деярли ҳеч кимга унинг ҳанги ёқмайди.
    Лекин очиқ айтиш керак эшак бечора ҳам отдан кам меҳнат қилмайди.
    Аммо барибир одамлар орасида эшак кўп яхши таасурот уйғотмайди .
    Айрим кишиларга нисбатан "ҳа,у эшакку",деб қўйишади.Нега десангиз:кучи бор,қуввати бор,аммо эшак каби бефаросат-да,дейишади.
    Ҳа,омочга ё аравага қўшсангиз от ҳам эшак ҳам торта олади.Аммо айрим керак бўлмаган ўринда эшак ё ҳанграб юборади,ё бўлмаса таққа оёғини тираб туриб олади.Бу борада қанча асарлар битилган.Масалан шундай асарлардан бири "Кавказ асираси" кинокомедиясидаги фильм қаҳрамони Шурикнинг эшагини эсга олинг.Кулгули-а?
    Лекин жонзотлар ўз йўлигаку-я,улар дўст бўладими ё йўқми, табиатан шундай яралган.
    Мени ўйлантирадиган жиҳат бошқа.Яъни энг олий онг соҳиби ҳисобланмиш одамзот орасида ҳам эшакмижозу ва отмижозлар борлиги.Сиз ҳам бу борада кўп ўйга толсангиз керак-а?
    Улар ҳам табиатан шундай дунёга келган,шундай ўтиб кетишармикан?

    Ризо Обид.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz