Ҳайит ҒАФУР,Шведсия.
Халқ ўзининг фидоий фарзандлари билан тирикдир
Табиий,хар бир давр ўз қахрамонларини яратади. Бу кўҳна дунё ўз кечмишида пасту баландликлардан иборатдир. Бирор бир халқнинг бирор бир даврдаги ривожида қанчалик кўп қахрамонларини кўрсак, аксинча, хуқуқсиз, қашшоқ ва озод бўлмаган, золим ҳукумдор даврида қулликга махкум этилган халқнинг озодлиги ва эрки учун ўз жонини аямай кураш майдонига чиқган кўплаб халқ қахрамонларини кўрамиз. Кимдир қўлида шамшир тутиб муқаддас Туронни химоя қилган бўлса, кимдир қўлида қалам билан курашга чиқган. Аммо қўлида қалам тутиб золимга қарши бутун нафрати ила курашган шоир- қахрамонлар Турк оламида саноқлидирлар. Мозийдан шу кунимизгача бўлган минг йилликларда бундай шарафга лойиқ бўлган даҳо шоирлардан бири бу Юсуф Жумадир. Адабиётда ижод наср ва назмдан иборатдир. Насрда битилган асарлар ўлчами ва қамрови қанчалик катталигидан қатъий назар, кичик бўлсада аммо бир кафтга жо бўлган шъер озодликга ташна дилларга куч қудрат беради. Бу куч, бу қудрат қанчадан қанча қонхур хукумдорлар тахтини ларзага келтирганига тарих гувох. Бу дунёда одамзод бор экан, подшолик салтанати хам у билан ёнма ён юради. Ҳокимият қандай кўринишидан қатъий назар бу зўравонликдир. Давлатнинг яратилган қонуни бўлсада, аммо бу қонунни четлаб ўтиб,ўзининг ғаразли мақсади ва моддий манфаати йўлида катта бир давлатни инқирозга олиб келган, меҳнаткаш халқимизни қулликга солган қонхур Ислом Каримов ўз тахтини зўравонлик асосига қурди. И Каримов бошчилигидаги террористик хукуматнинг бу даражада қонхўрлашувига озми кўпми ўзимиз хам айбдоримз. Биз сиёсий уйғоқ бўлганимизда, ўз хаётимизга бефарқ бўлмаганимизда бугунгичалик адолатсизликдан нолимаган, йигитларимиз қулгаю, аёлларимиз бир бурда нон учун фахш ишларни қилмаган бўлар эди. Шу хақда ўйлар эканман Буюк шоир Пушкиннинг мана бу мисралари ёдимга тушаверади: (мен бу шеърни таржимада эмас, оригиналда ўқиганим учун шундай холида келтираман) Паситес мирные народи! Вас не разбудетьчест и клич. К чему стадам дари свободы? Их должно резать истрич. Пушкинни даҳолиги нимада? Менимча Эркин ва Абдуллага ўхшаган сарой ялоқхўрлари ювинди ялаб умур гузаронлик қилаётган хозирги даврдан 200 йил илгари мана бу мисраларни айтганидадир: Эй қахрли золим бадкирдор маккор, Нафратларим сенга тожу тахтинга. Сенга ва авлодинга келаркан ўлим , Қаттиқ шодлик бўлиб туйулар менга. Юсуф Жуманинг эса буюклиги нимада? Тарих ўтмишимизда яшаган ва хозирда хам Оқсарой хизматида бўлган кўпдан кўп шоирларимиз сарой базимларидаги халолу харом луқмалар лаззати учун ўзларининг нодир қобилиятларини елга совурган бўлсалар Юсуф Жума эса бутун истеъдоди, борлиғи билан ўзи мехр қўйган захматкаш халқини улуғлади ва уни ташлаб саройга,унвонга интилмади. Шоир ўзи ёзганидек: Сенга қуллуқ этган дунёга ланъат, Сени бино этган самога лаънат, дея бор овози билан хайқирди. Сўзимни охирида шуни айтмоқчиманки, илк демократия тўлқинларидан куч олган, ўзини мухолифат етакчисиман дея даво қилаётганлар, умуман хамма -хаммамиз қахрамон шоиримизни ҳимоя қилишлигимиз хам қарз хам фарз эканлигини унутмаслигимиз керак. Хайит .Шведсия. 4 август. 2007 йил.
|