Кечадан буён шу гап хаёлимни банд этган. Ўзи шунақа: бир сўз ё бир қандайдир ҳодисот хотирада гавдаланади-да, қўлга қалам олишга ундагандай бўлади. Дунёнинг ишлари ғалати.Баъзан айримлар тақдирнинг иши,яратганнинг каромати ва яна кўп изоҳлар билан турли ҳолатга турлича қарайдилар. Менингча одамзотнинг бошқа жонзотлардан фарқи битта - у ҳам бўлса онглилигидир. Аввалги чизгиларимда ҳам бу ҳақда бир фикр айтишга кўп бор уринганман. Лекин менинг назаримда одамзот онги шуури хусусида бир тўхтам фикрни ҳеч ким айтолмаган ва айтолмаса ҳам керак. Сарлавҳа мазмуни нимани англатади.Ҳар бир ўқувчини энг аввало қизиқтирадиган нарса ана шу сарлавҳа-мавзу. У қуйида ёзадиганларингиз ичидан шу сарлавҳа нимани англатаркин,дея жавоб топишга уринади.Гоҳо сарлавҳа бир ёнда қолиб бошқа бир томондан гап бошланиши эса айримларни нима дейилмоқчи эканини унча англай олмай гарангсиб туришига ҳам сабаб бўлиши мумкин.Шу боис орадаги гапларни қўйиб,сарлавҳа мазмунидан айтсам. Гап шундаки,бизнинг миллат жуда зукко миллат,бизнинг ҳалқ ғоят донишманд халқ.Лекин жуда ҳам содда халқмиз.Ҳа,ўта содда миллатмизки, гоҳо шу соддалигимиз туфайли ҳамма нарсага тўғри қараб, ўз зиёнимизга кетаётганимизни ҳам ҳамма вақт англайвермаймиз. Масалан,оддий келин танловчи куёвлар ё куёвга чиқмоқчи келинлар нимани ё кимни орзу қилишади? Кўпроқ бундай:бўйи-бўйимга мос бўлса,айтган гапи рост бўлса,ҳусну одобда чиройли ва гўзал бўлса ва ҳакозо ҳамма-ҳамма яхши фазилатлар мужассам бўлса. Аммо бундоқ қарасангиз бир новчага бир пакана,бир озғинга бир бақалоқ ва ҳакозо номутаносиб шаклу шамойилдаги кишилар жуфтлигини учратасиз ва улар бахтли ҳаёт кечиришаётганлари талайгина. Бундайларга қараб айримлар:"анавининг топганини қара",дея масхара ҳам қилишади. Баъзилар:"уларга лолман,ҳайронман,қандай топишган экан-а",дейишади. Айримлар эса юқорида айтгандай "ҳа,тақдирда",деб қўйишади. Ушбуларни чизишдан мақсад нима? Бир-бирига узукка кўз қўйгандай муносиб бўлишда инсоннинг ташқи кўриниши муносиб бўлиши унчалик шарт эмас экан,деб қўйдим. Лекин чизгилардан айтмоқчи бўлганимнинг асосий мақсади бу ҳам эмас. Айтмоқчиманки,сиз ҳеч ким хаёлига келмаган бир фикрни айтдингиз.Бу фикрни етти ухлаб тушига кирмаганга ташладингиз.У эса мана бундай,мана бундай,дея ўзига мослай бошлайди. Йўқ,мен бу фикрни мана бу мақсадда айтувдим,дейсиз,эътироз билдириб.У эса сизга:эй,аҳмоқ,бу фикрни қаёқдан олдинг дейди!? Айтмоқчиманки, одамлар ўзига жуфт танлагандаку кимни танлагани очиқ кўриниб туради ва унинг танлови очиқ-ойдин яхшими ёмонми ўзига сийлов. Аммо тўғри фикр билан ўз ўйига бўй-басти мос фикрни танлаб олишда адашилсачи? Бундайларни ҳақиқий бахтиқаро инсон деса бўлади.Айниқса у- шу даққи фикрга ёпишиб олсачи?Ўв,унданда фожеали фожеа йўқ. Айтмоқчи бўлганимга бироз аниқлик киргандай бўлди.Қимматли вақтингизни олган бўлсам узр.